Испаниянинг World2Fly авиакомпанияси Мадридни Тошкент ва Урганч билан чартер рейслар орқали боғлашни бошлайди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.
Қайд этилишича, Мадрид-Тошкент йўналиши бўйича илк йўловчи рейси 23 майга белгиланган.
Тошкент-Мадрид-Тошкент ва Урганч-Мадрид-Урганч йўналиши бўйича парвозлар ҳар икки ҳафтада бир марта амалга оширилиши режалаштирилган. Парвозлар Airbus А330−300 самолётларида амалга оширилади.
Чартер рейслар июнь ойи охиригача давом этади ва 2024 йилнинг сентябридан октябрига қадар қайта тикланади.
World2Fly — 2020 йилда ташкил этилган ва штаб-квартираси Пальма-де-Мальоркада (Испания) жойлашган испан авиакомпанияси.