Ўзбекистонда блокпостлар ўрнатилиши ҳақидаги хабарлар ёлғонлиги маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 1 мартгача Ўзбекистоннинг барча туманларида блокпостлар ўрнатилиши ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ушбу хабарнинг ёлғон эканлигини маълум қилди. Жамоат хавфсизлиги концепциясида ҳудудларда камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилиши назарда тутилган.


Коррупцияни содир этганлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда

Антикоррупция агентлиги коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликни кучайтириш таклифи билан чиқди. Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, коррупцияга оид жиноятлар тоифасига 15 турдаги қонунбузарлик киритилмоқда. Шунингдек, порахўрлик учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, шу турдаги жиноятчиларни муддатидан илгари шартли озод қилмаслик ва жазосини енгилроғи билан алмаштирмаслик таклифи билдирилди.


Электр энергиядаги ўчишлар Тошкентда яна сув таъминоти узилишига сабаб бўлди

Пойтахтни сув билан таъминловчи «Қодирия» сув иншоотининг юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келиб, насос агрегатлари ўчиб қолган. Бунинг оқибатида шаҳарнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилмоқда


Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Кавказ ҳудудларидан Ўзбекистонга кириб келадиган антициклон дам олиш кунлари ҳаво ҳароратини туширади. Кундуз куни ҳаво +10 даражагача пасаяди. Бироз ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.


Андижонда фуқаро уйида ўзини осиб қўйди

Андижон туманида яшовчи фуқаро уйида ўзини осиб қўйди. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш моддаси билан иш очилди. ИИБ профилактика инспектори ва маҳалла раисига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.


Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилинган Mercedez-Benz бўйича Антикоррупция агентлиги текширув ўтказмоқда

Коррупцияга қарши кураш агентлиги Латипова Зиёда Бахромовна томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига совға қилинган — қора рангдаги Mercedes Benz S500 Hybrid автомобили бўйича текширув ўтказади.


Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси яна кескин кўтарилди

АҚШ элчихонасида жойлашган ҳаво тозалиги назорат станцияси маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосининг ифлосланиш индекси 3 декабрь соат 18:00 ҳолатига кўра рекорд — 190 даражани ташкил қилмоқда.


Солиқчининг ўлимида собиқ ЙПХ ходимлари айбдор деб топилди

Суд Каттақўрғон вилояти солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосарининг ўлимида йўл-патруль хизматининг икки собиқ ходимини айбдор деб топди. Ҳар бирига 2 йилу 10 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди


Президент вилоят ҳокимларининг уй-жой қуришда 2−3 та пудратчи ташкилот билан чекланиб қолаётганини танқид қилди

Эндиликда давлат ҳисобидан бажариладиган қурилишларда бош прокурор ўринбосари бошчилигида республика ҳамда вилоят штаблари тузилади. Бу орқали қурилиш нархларини асоссиз ошириш, тасдиқланган лойиҳаларни ўзбошимчалик билан ўзгартириш назоратга олинади.


Давлат хизматчилари оладиган совғалар миқдори қатъий белгиланмоқда — Антикоррупция агентлиги

Коррупцияга қарши курашиши агентлигининг хабар беришича, «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасига давлат хизматида совға олиш-бериш, шунингдек, манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган «Совға сиёсати» номли алоҳида боб киритилди. Шунингдек, агентлик директори Акмал Бурҳонов Тошкент шаҳар ҳокимлигига Mercedes-Benz совға қилинишида қонун бузилиши ҳолати бўлмаганини айтди.


Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган беҳаё видео ортидан Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси унинг ҳамкасблари ташаббуси билан чақирилган ҳамда тегишли қарорни 24 нафар депутатдан 23 нафари қўллаб-қувватлаган.


2022 йилда Ўзбекистоннинг водород ишлаб чиқариш салоҳияти баҳоланади

Энергетика вазирлиги ва Жаҳон банки 2022 йилда Ўзбекистонда водород ишлаб чиқаришнинг техник салоҳиятини баҳолайди. Ўрганишлар якунида «кўк» ва «яшил» водородни ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади.


Ўзбекистон ХТТБ ва ХМКнинг устав капиталидаги жами 104,7 млн долларлик қўшимча акцияларига обуна бўлмоқда

Президент қарорига кўра, Халқаро тикланиш ва тараққиёт вазирлиги (ХТТБ) ҳамда Халқаро молия корпорацияси (ХМК) устав капиталидаги қўшимча акциларига обуна бўлади. Учта вазирликнинг ХТТБ ва ХМКнинг устав капиталидаги мос равишда 91,92 млн долларлик 762 дона ва 12,78 млн долларлик 12 781 дона акцияларни харид қилиш бўйича таклифи маъқулланган.


«Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари Ўзбекистонда декарбонизацияга ёрдам беради — Fitch Rating

Fitch Rating агентлиги прогнозларига кўра, «Ўзбекгидроэнерго» инвестиция дастурлари 2030 йилга келиб электр энергияси ишлаб чиқаришда иссиқлик электр станциялари улушини 75 фоиздан камроқ даражагача қисқартириш имконини беради.