3 декабр куни соат тонгги 8:30 да пойтахт аҳолисининг асосий қисмини ичимлик суви билан таъминловчи «Қодирия» бош сув иншоотида юқори кучланишли электр таъминотида носозлик юзага келган. Бунинг оқибатида насос агрегатларида ўчиш ҳолати кузатилган, деб хабар бермоқда «Тошкент шаҳар сув таъминоти».

Шу туфайли Тошкент шаҳрининг қатор ҳудудларида ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ узилишлар кузатилмоқда.

«Тошкент шаҳрида тез фурсатларда сув таъминоти ўз маромига қайтади», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ноябрь ойида ҳам «Қодирия» бош сув иншоотидаги носозлик туфайли пойтахтнинг айрим туманларида ичимлик суви таъминотида узилишлар кузатилганди.