Ижтимоий тармоқларда яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра туманларда блок-постлар ўрнатилиши ҳақида маълумотлар тарқалди. ИИВ матбуот котиби бунинг «асоссиз, ёлғон хабарлар» эканлигини маълум қилди.


Унинг ёзишича, «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонида бундай чора-тадбирлар келтирилмаган.

Маълум қилинишича, мазкур фармон билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост хизматининг бўлинмалари ташкил этилиши белгиланган.

«Ижтимоий тармоқ фаолларидан ахборотни бузиб талқин этмасликларини ва расмий маълумот олиш учун ички ишлар органлари ахборот хизматларига мурожаат этишларини сўраймиз», дейилади ИИВ матбуот котиби хабарида.