Ижтимоий тармоқларда Андижон тумани, «Ўрикзор» МФЙда яшовчи Қ.М яшаш хонадонида арқон билан ўзини-ўзи осган ҳолда жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумотларга кўра, у воқеа жойида вафот этган. Андижон туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

«Тергов ҳаракатлари давомида ИИБ профилактика инспектори, маҳалла раиси ҳамда бошқаларнинг ҳаракатларига баҳо бериш мақсадида ваколатли органларга хизмат текшируви тайинланган. Жиноят иши тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди», — дейилади баёнотда.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қарзга олинган 57 млн сўмни «1xbet»да ютқазиб қўйган ФарДУ ўқитувчиси қабристонда ўзини осиб қўйган эди.

Шунингдек. 23 январь куни, Янги-Ангрен ИEСда цехнинг 40 ёшли раҳбари ҳам уйида ўзини осиб, вафот этганди.