Коррупцияга қарши кураш агентлиги Тошкент ҳокимлигига совға қилинган — қора рангдаги Mercedes Benz S500 Hybrid автомобили билан боғлиқ вазиятни текширмоқда, деб хабар берди «Podrobno.uz».

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат текширилмоқда ҳамда 15−30 кун ичида ҳолат юзасидан расмий баёнот берилади.

Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Латипова Зиёда Бахромовнага тегишли Mercedes Benz S500 Hybrid русумли, давлат рақами 01М798НВ бўлган қора рангли енгил автотранспорт воситасини ҳокимликка ихтиёрий равишда беғараз (текинга) бериш таклифини қабул қилиш бўйича қарорни имзолаганди.


«OLX.uz» сайтига жойланган ушбу моделдаги автомобиль 275 000 АҚШ долларига баҳоланган.