Ўзбекистон ва Покистон стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон Ўзбекистон ва Покистон ўртасида стратегик шериклик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, транзит ва савдо тўғрисидаги ҳамда ишбилармонлар ва сайёҳлар учун виза тартибларини соддалаштириш тўғрисида ҳукуматлараро битимлар, қолаверса, 500 млн долларлик келишувлар ҳам имзоланди.

Озарбайжон Ўзбекистонга 50 минг доза AstraZeneca вакцинасини юборди

Озарбайжондан Ўзбекистонга 50 минг дозадаги СOVID-19`га қарши AstraZeneca вакцинаси олиб келинди. Бу Англия-Швеция компаниясининг вакцинаси эканлиги маълум қилинди.

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқда

Ўзбекистон, АҚШ, Афғонистон ва Покистон Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этмоқдалар.

Тошкентдаги масжидда жанжал кўтарган фуқаро 15 суткага қамалди

Тошкентдаги масжидлардан бирида жанжал кўтариб, жамоат тартибини бузган фуқаро 15 суткага қамалди. Шунингдек, унинг Facebook`даги саҳифасида диний ақидапарастликни тарғиб қилувчи материаллар борлиги гумон қилиниб, унга нисбатдан жиноят иши қўзғатилди.

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда

Ўзбекистонда автомобиль хариди учун кредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Жумладан, Тошкентда энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилиб, барча автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Марказий банк мазкур ҳолатни барча учун бирдек хатарли деб ҳисобламоқда.

Шавкат Мирзиёев ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича минтақалараро форум ўтказишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган халқаро конференцияда нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ҳар йили савдо-иқтисодий ҳамкорлик, кооперация ва инвестициявий алоқалар бўйича форумни ўтказиш, Марказий ва Жанубий Осиён туроператорларининг ягона платформасини шакллантириш, олим ва тадқиқотчилар учун енгиллаштирилган виза тартибини жорий қилиш каби ташаббусларини илгари сурди.

Ўзбекистон вакцинация сертификатларини ўзаро тан олиш таклифини илгари сурди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ўтаётган халқаро анжуманда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳамкорлигини ривожлантиришга, жумладан, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўйича йиллик форум ўтказиш, хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш, гиёҳвандликка қарши қўшма ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишга оид таклифларни билдирди. Қолаверса, вакцинация бўйича ўзаро тан олинган сертификатлар асосида «Янги шароитдаги туризм» концепциясини жорий этиш зарурлиги айтилди.

Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий ТИВ раҳбарларини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги халқаро конференция дастури доирасида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ҳамда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакилини қабул қилди.

Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарлари саммити 6 август куни бўлиб ўтади

Марказий Осиё мамлакатлари давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви 6 август куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтади. Саммитга тайёргарлик масалалари президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашувида муҳокама қилинди.

Ғиждувонда бир гуруҳ аёллар кредит сабабли йўлни тўсиб қўйди

Бухоронинг Ғиждувон туманида 15 нафардан зиёдроқ аёллар автотрассани тўсиб қўйди. Бухоро вилоят МТБ раҳбарининг сўзларига кўра, улар болалар боғчаси қуриши керак бўлган маҳаллий тадбиркор билан келишиб иш қилишган. Йўлни тўсиб қўйиш акцияси натижасида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилди вилоят ИИБ.

«Бугун Афғонистон муҳим бурилиш даврини бошдан кечирмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти Тошкентда ўтган халқаро конференция давомида Афғонистон ўзининг энг янги тарихидаги муҳим бурилиш даврини бошдан кечираётганини айтди. У шунингдек, афғон халқи умуммиллий муросага эришиш йўлида ўзаро келишувларга тайёр эканини намойиш этишига ишонч билдирди.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Ҳеч қандай „лазейка“ ларга жой қолмасин». Дониёр Ғаниев Ер кодексига киритилаётган ўзгартишлар ҳақида

Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев ерга оид президент фармони, унинг асосида Ер кодексига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан фикр билдириб, қонунчиликда «лазейка"лар қолдириб кетилаётганига эътибор қаратди. Жумладан, чет эл фуқаролари ва юридик шахсларига ерни ижрага бериш, ДХШ асосида ердан фойдаланиш, кўп квартирали уйга туташ участкаларни ажратиш, қолаверса, якка тартибдаги уйни хусусий мулк тарзида бериш масалаларида қонунчиликда «бўшлиқ"лар қолдирилгани айтилмоқда.

«Шунчаки эмланиш керак» — Вирусология институти директори. Вакцинация ҳақида саволлар ва жавоблар

Эмлашдан олдин ПЗР тест топшириш ва антитаначаларга таҳлил топшириш керакми, эмланганларда антитаначалар даражаси қандай бўлиши керак, ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг «дельта» штаммига қарши самара берадими — шу ва бошқа саволларга Вирусология ИТИ директори Эркин Мусабоев «Газета.uz»га берган интервьюсида жавоб берди.