Озарбайжондан Тошкентга 50 минг дозадаги коронавирусга қарши вакцина етказиб берилди. Вакциналар Озарбайжон элчихонаси кўмаги билан олиб келинди, дея хабар бермоқда БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ.

ЮНИСЕФ «Газета.uz» сўровига биноан, бу AstraZeneca (Covishield эмас) вакцинаси эканлигини маълум қилди.


Фото: ЮНИСЕФ

«Вакциналар шошилинч тарзда ҳаммага адолатли равишда етказиб берилмас экан, дунё COVID-19 вирусининг мутациялари хавфи остида қолаверади», — дея таъкидланади ЮНИСЕФ хабарида.

17 март куни AstraZeneca вакцинасининг илк 660 минг дозаси Ўзбекистонга олиб келинган эди.