Сиёсат

дайжест

Дэвид Кэмероннинг ташрифида Тошкент ва Лондон нималарга келишиб олди? (фото, видео)

Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Тошкентга ташрифи чоғида қўшма иқтисодий комиссия тузиш, тезюрар темирйўл лойиҳалари ва бошқалар бўйича келишувларга эришилди. Таълим, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилиш бўйича дастурлар эълон қилинди.


дайжест

Ўзбекистон Афғонистонга 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото)

Ўзбекистондан Афғонистонга озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган 169 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами етиб борди. Ёрдам таркибидан ун, буғдой, ўсимлик ёғи, консерваланган гўшт маҳсулотлари, макарон, шакар ва бошқалар ўрин олган.


Иқтисодиёт

дайжест

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиланган макроиқтисодий прогнозларга кўра, асосий сценарий бўйича 2024 йилда умумий инфляция прогнози 9−11 фоизгача оширилди.


дайжест

Ўзбекистонга лифтлар импорти вақтинча тўхтатилди. Бизнес очиқ рақобат муҳитини сўрамоқда

Ўзбекистонга лифт импорт қилувчи тадбиркорлар олган 3 йиллик мувофиқлик сертификатлари амал қилиши 20 мартдан кейин тўхтатиб қўйилди. Бизнес масъул идоралар вазият бўйича асосли жавоб бермаётганини таъкидламоқда. Тадбиркорлар очиқ рақобатни сўраб, импорт чекловларини хато деб атаяпти.


дайжест

«Афросиёб» электропоездлари учун чипталар нархи яна ошади

15 майдан бошлаб «Афросиёб» электропоездларининг чипталари нархи эконом класс учун 20 фоиз, бизнес класс учун 30 фоиз ва VIP класс учун 40 фоизга оширилади. «Ўзбекистон темир йўллари» нархлар ошишини электр-энергия, ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсади билан изоҳлади.


дайжест

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кўпайди, Россиянинг улуши эса камайди — Марказий банк

2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ошди. Бу ҳақда 25 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди.


Жамият

дайжест

Atlas Party`даги аёллар ва уларнинг либосларини ҳақоратлаган эркак 15 суткага қамалди

Суд Тошкентдаги Atlas Party тадбирида қатнашган аёллар ва уларнинг либосларини ҳақорат қилган эркакни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.


дайжест

Одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган йигит тақдирланди

Жиззах вилоятида одам ўлдиришда гумонланиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берган Жаҳон тиллари университети талабаси тақдирланди. Йигитга қўл соати, 5 млн сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома берилди.


дайжест

ДХХ пора олишда гумонланган адвокат, солиқ ва МИБ ходимларини ушлади

ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.


дайжест

«Муваффақият жинсга эмас, билим ва қобилиятларга боғлиқ». Мактабда ўқийдиган дастурчи қизлар — лойиҳалари, орзулари ва стереотиплар ҳақида

Ўзбекистонда ҳам дастурчилар орасида хотин-қизлар улуши йилдан-йилга ошмоқда. «Газета.uz» АКТ соҳасидаги қизлар куни муносабати билан IT’даги ўқувчи қизлар билан суҳбатлашди. Улар ҳозирги лойиҳалари, келажак режалари, муаммо ва тўсиқлар ва жамиятдаги стереотиплар ҳақида гапирди.


дайжест

10 кунда 500 дан ортиқ машина ҳавога меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди

«Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 10 кун ичида Ўзбекистон бўйлаб 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилди. Бунда 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди. 300 дан ортиқ ҳайдовчи жаримага тортилди.


дайжест

«Ўзбекистонда иммунизация тарихи инсоният ғалабаси тарихидир» — ЮНИСEФ

Ўзбекистонда эмлаш дастури 3,5 млн бола, жумладан, ҳар йили дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши 3 дозали вакцина оладиган 950 минг болани қамраб олади. Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги муносабати билан ЮНИСEФ эмлаш ҳаракатлари болаларнинг омон қолиши ва саломатлиги учун нақадар муҳим эканини эслаб ўтди.


дайжест

«Боғлар халқники бўлиши керак». «Адолат» партияси — Қодирий ва Бобур боғларини ижарага бериш ҳақида

«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.


дайжест

Экологик партия Дўстлик боғи юзасидан Тошкент ҳокимлигига депутатлик сўровини юборади

Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.


дайжест

Ангрендаги «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев март ойидан бери телефондан фойдаланмай келган Ангрен шаҳридаги 17-мактабни 300 млн сўм билан мукофотлади.


дайжест

Ўзбекистон аэропортларидаги шифокор ва қутқарувчилар Беларусда авиатиббиёт ва қутқарув ишлари бўйича ўқитилди

Ўзбекистон аэропортларининг 21 нафар шифокор ва қутқарувчилар гуруҳи Беларусда авиация тиббиёти ва авария-қутқарув ва қидирув-қутқарув ишлари бўйича тренингда қатнашди. Улар учун ўқув майдонлари ва тиббий симуляция марказида машғулотлар ташкил этилди.


дайжест

Бокс: Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов вазн тоифасидан қатъи назар жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири бўлган Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиблар биринчи нигоҳлар жангини ўтказди.


Жаҳон

дайжест

Германияда Марказий Осиёдан бўлган 7 киши террорчиликда айбланмоқда

Германия прокуратураси Марказий Осиёнинг етти фуқаросини террорчилик гуруҳи тузиш ва ИШИДни қўллаб-қувватлашда айблади. Улар ўтган ёздан бери ҳибсда сақланмоқда.


дайжест

Аргентинада юз минглаб одамлар таълим ислоҳотига қарши намойишга чиқди

800 мингга яқин одам Буэнос-Айрес кўчаларига чиқиб, давлат университетлари ривожига сарфланадиган харажатларни қисқартиришга қарши чиқди. Университетларни молиялаштиришни камайтириш қарори Аргентина президенти Хавьер Милей ташаббуси билан қабул қилинганди.


дайжест

АҚШ университетларида Фаластин тарафдорларининг норозилик намойишлари ўтказилмоқда. Асосий маълумотлар

АҚШнинг етакчи университетларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш намойишлари давом этмоқда, талабалар кампусда чодирлар лагерлари қурмоқда. Бир қатор университетлар маъмуриятлари полицияга мурожаат қилди, ўнлаб намойишчилар қамоққа олинди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!