Спорт

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогини ғалаба билан бошлади (+ видео)
17 апрель 2024, 21:38

Ўзбекистон футболчилари U-23 Осиё кубогини ғалаба билан бошлади (+ видео)

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичининг илк учрашувида Малайзияни мағлуб этди (статистика, видео, фото).

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 7 та медаль билан тамомлади
17 апрель 2024, 09:19

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 7 та медаль билан тамомлади

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонда ўтган Осиё чемпионатини 2 та кумуш ва 5 та бронза медали билан якунлади.

Ўзбекистонлик ўсмирлар замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида 2 та медаль олди
15 апрель 2024, 13:44

Ўзбекистонлик ўсмирлар замонавий бешкураш бўйича Осиё чемпионатида 2 та медаль олди

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяда ўтган замонавий бешкураш бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида 2 та бронза медалига эга чиқди.

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди
11 апрель 2024, 15:53

Оғир атлетика бўйича Жаҳон кубогида 2 нафар ўзбекистонлик спортчи медаль олди

Таиланднинг Пхукет шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари: Акбар Жўраев ва Шарофиддин Амриддинов 4 та медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага юқорилади
4 апрель 2024, 16:12

Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА рейтингида икки поғонага юқорилади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтингида 2 поғона юқорилаб, 64-ўринни эгаллади. Осиёда эса 8-ўринни қайд этди. Рейтингни Аргентина, Франция ва Бельгия терма жамоалари бошқариб бормоқда.

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга тўланиши керак бўлган қарздорлик бўйича келишувга эришди
2 апрель 2024, 14:00

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсонга тўланиши керак бўлган қарздорлик бўйича келишувга эришди

«Бунёдкор» Ривалдо ва Денилсон билан янги келишувга эришди. Унга кўра тўланиши лозим бўлган суммалар сезиларли кўринишда камайтирилди. Қарз Денилсонга 2026 йилгача уч қисмга бўлиб тўланадиган бўлди. Ривалдо билан ҳисоб-китоб эса 2028 йилга қадар ҳар йили бир мартадан амалга ошириладиган бўлди.

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг тўртинчи рақамли шахматчиси бўлди
1 апрель 2024, 22:27

Нодирбек Абдусатторов дунёнинг тўртинчи рақамли шахматчиси бўлди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов ФИДEнинг март ойи якунлари бўйича расмий рейтингида дунёнинг энг кучли шахматчилари орасида 4-ўринни эгаллади.

Содиқ Сафоев Регби федерацияси раиси этиб қайта сайланди
29 март 2024, 15:01

Содиқ Сафоев Регби федерацияси раиси этиб қайта сайланди

2013 йилдан бери Регби федерациясига раислик қилиб келаётган Содиқ Сафоев ушбу лавозимга қайта сайланди.

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди
29 март 2024, 11:23

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган профессионал бокс оқшомида Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни 1-раунддаёқ мағлуб этди. Спортчи уни IBA камари учун жангда мағлуб этган аввалги рақиби Сабриэль Матиасдан реванш жангини сўради.

Рақибини «ҳазиллашиб» тепган «Бунёдкор» футболчиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди
28 март 2024, 11:45

Рақибини «ҳазиллашиб» тепган «Бунёдкор» футболчиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» — «Бунёдкор» ўйинида рақибини «ҳазиллашиб» тепган Усмонали Исмоналиевни (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштирди. Жамоадошини зарбадан сўнг йиқилишга мажбурлаган Фарҳод Бекмуратовга ҳам (Андижон) жарима қўлланди. Ҳолат видеоси тармоқларда миллионлаб марта кўрилди.

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон яна Гонконгни мағлуб этди (видео)
26 март 2024, 22:05

ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон яна Гонконгни мағлуб этди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 иккинчи саралаш босқичи жавоб учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди. Шу тариқа Ўзбекистон турнирнинг учинчи саралаш босқичига йўл олди (видео, фото).

«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди
25 март 2024, 10:32

«Катта дубулға» турнири: Ўзбекистонлик дзюдочилар 2 та медални қўлга киритди

Грузияда ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида Ўзбекистондан борган 18 нафар спортчининг 2 нафари — Сардор Нуриллаев ва Шарофиддин Болтабоев кумуш медаль олди. Тошкентда ўтган аввалги турнир ўзбекистонликларга омадлироқ келганди (6 та медаль).

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида
22 март 2024, 12:01

«Футболчиларим ўз имкониятидан ҳам юқори ўйин кўрсатди». Сречко Катанец — Гонконг устидан ғалаба ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари ЖЧ-2026 саралаш ўйинларида Гонконгга қарши яхши ўйин кўрсатишди. Футболчи Элдор Шомуродов майдоннинг сифатсизлигини қайд этиб, ОФКдан ҳамма учун ягона талабни белгилашни сўради.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи: Ўзбекистон Гонконгни мағлуб этди (видео)
22 март 2024, 11:10

ЖЧ-2026 саралаш босқичи: Ўзбекистон Гонконгни мағлуб этди (видео)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Жаҳон чемпионати-2026 саралаш босқичининг 3-тур учрашувида Гонконг терма жамоасини мағлуб этди (видео, фото). Жамоа 7 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди
20 март 2024, 09:29

Россиялик спорт шарҳловчиси Василий Уткин вафот этди

Россиялик журналист ва спорт шарҳловчиси Василий Уткин 52 ёшида вафот этди. Ўлимининг дастлабки сабаби сифатида ўпка эмболияси — ўпка артериясида ҳосил бўлган тромб кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган жамоага айланди — Сречко Катанец
19 март 2024, 14:52

Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига чиқа оладиган жамоага айланди — Сречко Катанец

Миллий терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги қўшма саралаш босқичида Гонконгга қарши ўйинни интиқиб кутаётгани, ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг энг яхши жамоаларига қарши кураша олиши ҳақида гапирди. Унга кўра, мамлакат илк бор ЖЧга чиқоладиган жамоага айланди.

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди
19 март 2024, 12:05

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди

WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.

Маҳаллаларда футбол инфратузилмаси ривожлантирилади — президент йиғилиши
15 март 2024, 23:09

Маҳаллаларда футбол инфратузилмаси ривожлантирилади — президент йиғилиши

Президент маҳаллаларда футбол инфратузилмасини кенгайтириш режаларини тасдиқлади. Мавжуд стадион ва майдонлардан самарали фойдаланиш, улар мавжуд бўлмаган жойларда эса ДХШ асосида янгисини қуриш режалаштирилган. «Газета.uz» фуқаролар футбол майдонлари бузилишига қарши чиққан ҳолатлар ҳақида ёзганди.

ЕЧЛ чорак финал жуфтликлари маълум бўлди
15 март 2024, 16:26

ЕЧЛ чорак финал жуфтликлари маълум бўлди

ЕЧЛнинг чорак финал баҳсларига қуръа ташланди. Унга кўра, чорак финалда «Арсенал» — «Бавария», «Атлетико Мадрид» — «Боруссия Дортмунд», «Реал Мадрид» — «Манчестер Сити», «Барселона» — «ПСЖ» клублари ярим финал учун баҳслашади.

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди
14 март 2024, 17:08

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди

WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг