Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 414-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи болаларга қўпол муомалада бўлиб, уларни қўрқитиб, куч ишлатаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг муносабат билдиришича, ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ ўрганиш олиб борган. Унга кўра, юқоридаги воқеа 2024 йилнинг март ойида кузатилган.

Ташкилот маъмурияти тарбиячи И.С. билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилган ва ходим ишдан бўшатилган.

Аввалроқ Юнусобод туманидаги боғчада йиғлаган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг қўлларини қўкартирган тарбиячи ишдан олинганди. Туман мактабгача таълим бўлими аёлнинг ҳаракатларини «ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган» дея атаган.