«экспорт-импорт» тегли мақолалар


Ўзбекистон январда 1,2 млрд долларга олтин экспорт қилди. Бу умумий экспорт ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил этади
22 феврал 2023, 19:34

Ўзбекистон январда 1,2 млрд долларга олтин экспорт қилди. Бу умумий экспорт ҳажмининг ярмидан кўпини ташкил этади

Январда Ўзбекистоннинг товар айирбошлаш ҳажми 42 фоизга ошиб, 5 млрд долларга етди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтиндан иборат бўлиб, 1,18 млрд долларга қимматбаҳо металл сотилган. Тўқимачилик маҳсулотлари, газ ва ўғит етказиб бериш ҳажми камайган.

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистон учун асосий экспорт бозорига айланди
23 сентябрь 2022, 08:31

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистон учун асосий экспорт бозорига айланди

Россия июлда Ўзбекистон экспорт йўналишлари тузилмасида Хитойни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди. Ушбу давлатлар билан савдо айланмаси жадал суръатлар билан ўсиб бораётган бир пайтда Қозоғистон, Туркманистон ва Туркия билан товар айирбошлаш ҳажми сезиларли даражада сустлашди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида 13,15 млрд долларга етди
21 апрель 2022, 16:17

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида 13,15 млрд долларга етди

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон экспорти 2,4 баравар ошиб, 5,7 млрд долларга етди. Экспорт таркибининг ярмидан кўпроғи олтин савдосидан иборат бўлди. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ўсиши 15,8 фоизга тенг бўлди. Импорт эса 44,6 фоизга ўсиб, 7,4 млрд долларни ташкил этди.

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди
22 феврал 2022, 19:31

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди

Январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,49 млрд долларни (импорт — 2,09 млрд, экспорт — 1,399 млрд доллар) ташкил этди. Бунда олтин экспорти асосий ролни ўйнади ва 586,6 млн доллар ҳажмида сотилди. 2021 йилнинг январида олтин экспорт қилинмаган эди.

Ўзбекистон 2021 йилда $588 млнлик «иномарка» лар импорт қилди
31 январ 2022, 11:56

Ўзбекистон 2021 йилда $588 млнлик «иномарка» лар импорт қилди

2021 йилда Ўзбекистон 26 та хорижий давлатлардан умумий қиймати 588,2 млн долларга тенг 27 мингдан ортиқ енгил автомобил импорт қилди. Автомобиллар асосан Хитой ва Жанубий Кореядан олиб келинган. Экспорт қилинган автомобиллар сони эса 29 мингга етди, шундан 93 фоизи Қозоғистонга етказиб берилган.

Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 28,6 мингдан зиёд енгил автомобиль экспорт қилди
29 декабр 2021, 11:42

Ўзбекистон 11 ойда Қозоғистонга 28,6 мингдан зиёд енгил автомобиль экспорт қилди

Январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон экспорт қилган енгил автомобилларнинг 94,47 фоизи Қозоғистон ҳисобига тўғри келган. Кейинги ўринларда Украина (744 та), Россия (448 та), Озарбайжон (253 та), Тожикистон (72 та) ва Қирғизистонга (30) машиналар етказиб берилган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди
23 декабр 2021, 15:15

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди

11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.

Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди
23 декабр 2021, 14:31

Қозоғистон Ўзбекистондан товарлар импортини чекламайди

Қозоғистон қозоғистонлик истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатгани сабабли Ўзбекистондан импорт қилинадиган товарларга чеклов қўймоқчи эмас. Шу билан бирга, Савдо вазирлиги Ўзбекистон томонининг айрим чекловлари ҳақида маълум қилди.

Январь-июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди
12 сентябрь 2021, 17:04

Январь-июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 21,6 млрд долларга етди

Январь-июль ҳолатига республиканинг ташқи савдо айланмаси 2020 йилнинг мос даврига нисбатан салкам 2 млрд долларга ёки 10,1% га кўпайиб, қарийб 21,6 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 5,3 млрд доллар қийматида пассив баланс кузатилди. 20 та йирик ҳамкор давлатлар орасидан фақатгина Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо баланси сақланиб қолган.

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичлари
25 август 2021, 16:24

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичлари

Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.

Ташқи савдо айланмаси ўсмоқда, бироқ ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етмади
24 июл 2021, 19:23

Ташқи савдо айланмаси ўсмоқда, бироқ ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етмади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди
21 май 2021, 21:56

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди

Тўрт ой давомида ташқи савдо айланмаси 3,5 фоизга камайиб, 10,3 млрд долларни ташкил этди. Экспорт 19,1 фоизга — 3,5 млрд долларгача қисқарди, бироқ олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми 26,7 фоизга ўсди. Импорт 7 фоизга — 4,7 фоизгача ўсди. Ўзбекистон рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва автомобиллар экспортини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортини кескин оширди.

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди
27 феврал 2021, 16:42

Ўзбекистон олма импортини 8,5 бараварга оширди, экспорт эса 61 фоизга тушди

Ўзбекистон 2020 йилда олма импортини 8,5 баравар — 8876 тоннагача оширди. Энг кўп етказиб бериш Қирғизистон, Хитой ва Эрон давлатларига тўғри келмоқда. Экспорт эса 61,8 фоиз — 49,9 мингдан 19 минггача камайди. Экcпортнинг пасайиши, асосан, Қозоғистонга боғлиқ.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 18,2 фоизга камайди
21 июл 2020, 16:44

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 18,2 фоизга камайди

2020 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 15,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,2 фоизга пасайди. Жумладан, экспорт — 22,6 фоизга, импорт — 15 фоизга камайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг