2022 йилнинг январь-март ойлари якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13,15 млрд долларни ташкил этди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 млрд долларга (74,8 фоизга) кўпдир, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Ташқи савдо умумий ҳажмидан экспорт 5,7 млрд долларни (2021 йилнинг январь-мартига нисбатан 138,7 фоизга ёки 2,4 бараварга ўсган), импорт эса 7,4 млрд долларни (ўсиш 44,6 фоиз) ташкил этди.

Натижада ташқи савдо айланмаси савдоси 1,6 млрд доллар миқдоридаги пассив балансни ташкил этди, бу 2021 йилнинг биринчи уч ойидагига нисбатан (2,7 млрд доллар) учдан бирдан кўпроққа камдир.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон дунёнинг 160 та давлати билан савдо алоқаларини ўрнатган. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой (16,6%), Россия (14,2%), Қозоғистон (7,5%), Туркия (5,9%), Корея Республикаси (4,8%), Германия (2,9%) ва Қирғизистон (1,7%) билан қайд этилган.

2022 йилнинг январь-март ойларида экспорт қилувчи субъектларнинг умумий сони 3658 тани ташкил etdi. Бу, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, олтинсиз экспорт ҳажмини 2,8 млрд долларга етганини таъминлади. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан бу 15,8 фоизга ўсган.

Шу билан бирга, олтин умумий экспортнинг ярмидан кўпроғини — 51,5% ёки 2,9 млрд долларни ташкил этди. Spot нашрининг қайд этишича, март ойида январь-февраль ойларини айириб ташлаган ҳолда олтин экспорти 609 млн долларни ёки ойлик ҳажмнинг 36 фоизини ташкил қилган. Қимматбаҳо металлар сотуви сезиларли даражада секинлашгани Марказий банк маълумотларида ҳам қайд этилган. Ўтган йилнинг биринчи уч ойида Ўзбекистон олтин сотмаган.

Экспорт таркибида саноат товарлари улуши 19 фоиз (1,09 млрд доллар), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар 4,9 фоиз (281,8 млн доллар), кимё ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 4,3 фоизни (246 млн доллар) ташкил этди.

2021 йилнинг дастлабки уч ойи давомида саноат маҳсулотлари экспорти 19,9 фоизга, металл буюмлар экспорти 85 фоизга, металл бўлмаган маҳсулотлар экспорти 30 фоизга, ип-калава ва газламалар экспорти 20,8 фоизга ўсди. Озиқ-овқат экспорти ўтган йилнинг январь-мартига нисбатан 23 фоизга, кимё маҳсулотлари экспорти 7,6 фоизга ошган. Автомобиль экспорти икки баравардан кўпроқ камайди.

Экспорт таркибида хизматлар 9,8 фоизни ташкил этиб, Ўзбекистонга 567,7 млн доллар келтирди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,9 фоизга кўпдир.

Импорт таркибида машина ва транспорт ускуналари етакчи ўринда — 34,6 фоиз ёки 2,5 млрд доллар, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 63,6 фоизга кўп, улар ортидан саноат товарлари — 18,4 фоиз ёки 1,36 млрд доллар (+51,1%), кимёвий моддалар — 13,6% ёки 1 млрд доллардан сал кўпроқ (+40,4%), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар — 10,9% ёки 803,7 миллиард (+59%) ўрин эгаллади. Ҳайвонот ва ўсимлик мойлари ва ёғлар импорти деярли 30 фоизга қисқариб, 3,9 млн долларни ташкил этди, улар умумий тузилишнинг 0,9 фоизини ташкил қилади.

529,7 млн долларлик хизматлар импорт қилинди (умумий тузилмада 7,2 фоиз), бу 2021 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 46,4 фоизга кўпдир.