Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 2023 йил январь ойида 5,04 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 млрд долларга ёки 42 фоизга ўсди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги Статистика агентлиги ҳисоботида айтилади.

Экспорт 45,1 фоизга — 2,08 млрд гача, импорт — 2,96 млрд га (+39,8 фоиз) ўсди. Ташқи савдо тақчиллиги 876,9 млн доллардан ошди, бу 2022 йил январига нисбатан 49,7 фоизга кўп (-585,6 млн доллар). Олтин экспорт қилинмаганида, бундан ҳам кўпроқ бўларди.

Хусусан, янги йилнинг биринчи ойида Ўзбекистон 1,18 млрд долларлик олтин сотди, бу 2021 йилнинг январига (586,6 млн доллар) нисбатан икки баробар кўпдир. Ушбу қимматбаҳо металл мамлакат жами экспортининг ярмидан кўпини (56,8%) ташкил қилди.

Етказиб бериш 316,2 млн доллардан 273,3 млн долларгача қисқариши шароитида саноат маҳсулотларининг экспортдаги улуши 22 фоиздан 13,1 фоизга камайди.

Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт бор-йўғи 6,2 фоизга ўсиб, 900,8 млн долларни ташкил этди (2022 йил январида ўсиш 22 фоизни ташкил этди). Сабзавот ва мева сотиш ҳажми 62,6 млн доллар (+13,7 фоиз), дон маҳсулотлари — 41,5 млн доллар (+65,5 фоиз), нефть ва нефть маҳсулотлари — 11,3 млн доллар (2,7 баравар), ноорганик кимё маҳсулотлари — 36,9 млн доллар (11 баравар), кийим-кечак — 67 млн доллар (+18,3 фоиз), канцелярия машиналари ва маълумотларни автоматик қайта ишлаш ускуналари (49,1 марта) савдоси ошди.

Шу билан бирга, тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш 10,5 фоизга — 218,7 млн долларга, газ — 3,7 млн долларга (-86,1 фоиз), ўғитлар етказиб бериш — 9,2 фоизга (-44,2 фоиз) камайган. Аввалроқ, январь ойида аномал совуқ туфайли Ўзбекистонда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш сезиларли даражада қисқаргани ҳақида хабар берган эдик.

Импортга келсак, озиқ-овқат етказиб бериш юқори даражада қолмоқда: дон ва ундан тайёрланган маҳсулотлар — 115,5 млн доллар (+71,8 фоиз), шакар, шакар маҳсулотлари ва асал — 52,1 млн доллар (+26,5 фоиз), сабзавот ва мевалар — 28,5 млн доллар (+15,9 фоиз).

Нефть ва нефть маҳсулотлари импорти ҳам — 135,1 млн доллар (+71,6 фоиз), кўмир, кокс ва брикетлар — 13,2 млн доллар (+65,7 фоиз) ошди.

Мамлакатга «бошқа транспорт ускуналари»ни етказиб бериш 352 бараварга ошган — 634,1 млн долларгача. Бу 633,1 млн долларга 13 та самолёт импорт қилингани билан боғлиқ.

олтин, олтин сотуви, ташқи савдо айланмаси, экспорт-импорт

Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорлари қаторида Россияга экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошди. Хитойга экспорт ўтган ойлардаги каби пасайишда давом этмоқда.

Германия январь ойида 421,7 млн долларлик 6 та самолёт импорти ҳисобига асосий савдо шериклари қаторига кирди.

Қозоғистон ва Туркияга экспорт мос равишда 8 ва 11 фоизга камайди. Қирғизистонга етказиб бериш ҳам 17,1 фоизга камайди, Афғонистон ва Тожикистонга экспорт ўсиш суръатлари пастлигича қолмоқда.