«теракт» тегли мақолалар


Тожикистон ТИВ «Крокус»даги теракт гумонланувчиларининг қийноққа солинишини қоралади
13 апрель 2024, 11:53

Тожикистон ТИВ «Крокус»даги теракт гумонланувчиларининг қийноққа солинишини қоралади

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Минскда бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида «Крокус»даги терактда гумонланаётганларнинг қийноққа солинишини қоралади. «Бу йўл билан олинган иқрорларнинг баҳоси ҳаммага яхши маълум», — деди у.

Тошкентда 2022 йилда теракт уюштирмоқчи бўлганлар 10 йилдан 15 йилгача қамалгани маълум бўлди
3 апрель 2024, 18:17

Тошкентда 2022 йилда теракт уюштирмоқчи бўлганлар 10 йилдан 15 йилгача қамалгани маълум бўлди

2022 йилда Тошкент шаҳрида теракт содир этмоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ушланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамалган. Улар халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик вакили билан танишиб, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, аэропортда теракт қилмоқчи бўлган.

Тожикистонда «Крокус» терактида алоқадор дея гумонланган 9 киши қўлга олинди
29 март 2024, 17:23

Тожикистонда «Крокус» терактида алоқадор дея гумонланган 9 киши қўлга олинди

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Россия хавфсизлик кучлари билан биргаликда ИШИД ва «Крокус сити ҳолл» концерт залига ҳужум қилганларга алоқадорликда гумон қилинган тўққиз нафар шахсни қўлга олди. Терактда жароҳатланганлар сони 380 нафардан ортди.

Россияда терактдан кейин мигрантларга қарши чоралар ва Марказий Осиё билан виза режимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда
27 март 2024, 13:29

Россияда терактдан кейин мигрантларга қарши чоралар ва Марказий Осиё билан виза режимини жорий этиш муҳокама қилинмоқда

Марказий Осиёдан келган муҳожирлар Москва яқинидаги «Крокус»да теракт содир этишда айбланаётгани фонида Россияда муҳожирларга қарши чоралар, хусусан, виза режимини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик учун депортация қилиш ҳамда патентлар бўйича чекловлар муҳокамаси авж олди.

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди
1 октябр 2023, 14:09

Анқарада Туркия ИИВ биноси олдида портлаш юз берди

Анқарада Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида теракт содир этилди. Мамлакат ИИВ раҳбари Али Ерликая бир худкуш ўзини портлатиб юборгани, иккинчиси эса «зарарсизлантирилганини» маълум қилди.

Нью-Йоркда 2017 йил теракт амалга оширган Сайфулло Соипов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
14 март 2023, 10:26

Нью-Йоркда 2017 йил теракт амалга оширган Сайфулло Соипов умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

АҚШда теракт уюштирган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов умрбод озодликдан маҳрум қилинди. У 2017 йилда Нью-Йоркда юк машинасида 8 нафар инсонни босиб кетиб ўлдирган ва ўнлаб одамларни жиддий жароҳатлаганди.

Афғонистоннинг Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз — ТИВ
1 декабр 2022, 10:52

Афғонистоннинг Айбак шаҳрида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралаймиз — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаб, баёнот берди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
9 феврал 2022, 22:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Дунёда коронавирусга чалинганлар сонининг 400 млндан ошгани, Франция, Германия ва Польшанинг Россияни Украина чегарасидаги кескинликни пасайтиришга чақиргани, Суриянинг АҚШ назорати остидаги ҳудудларида 18 кишининг терактлар оқибатида ҳалок бўлгани, Европада кўплаб давлатларнинг коронавирус чекловларини бекор қилаётгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Қобулда қизлар мактабидаги портлаш оқибатида 63 киши вафот этди
10 май 2021, 10:35

Қобулда қизлар мактабидаги портлаш оқибатида 63 киши вафот этди

Шанба куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги қизлар мактаби яқинида портлаш рўй берди. Оқибатда 63 киши вафот этди, 150 дан ортиғи жароҳатланди. Афғонистон ҳукумати ҳужумда «Толибон»ни айбламоқда, аммо улар ҳужумга алоқадор эмасликларини айтишмоқда.

Боғдодда нотинчлик: икки террорист ўзини портлатди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
21 январ 2021, 18:56

Боғдодда нотинчлик: икки террорист ўзини портлатди. Қурбонлар ва яраланганлар бор

Боғдоддаги бозорда содир этилган иккита портлаш натижасида ҳалок бўлганлар 32, жароҳатланганлар сони эса 110 нафарга етди. Худкушлардан бири ўзини ёмон ҳис этаётгандек кўрсатиб, атрофига одам тўплаган.

Венада бир нечта ҳужумлар содир этилди
3 ноябр 2020, 12:40

Венада бир нечта ҳужумлар содир этилди

Номаълум шахслар гуруҳи Австрия пойтахти Венада ҳужум уюштирди. Ҳозирги маълумотларга кўра, 4 киши вафот этган, 18 киши жиддий жароҳат олган. Ҳужумчилардан бири қўлга олиш пайтида ўлдирилди, қолганлари қочишга муваффақ бўлди. Мамлакат канцлери ушбу ҳужумларни «теракт» деб атади.

Туркияда теракт уюштирган Абдулқодир Машариповга умрбод қамоқ жазоси белгиланди
8 сентябрь 2020, 11:00

Туркияда теракт уюштирган Абдулқодир Машариповга умрбод қамоқ жазоси белгиланди

Туркия суди 2017 йилда Истанбулда теракт уюшитириб, 39 кишини ўлдирган ўзбекистонлик Абдулқодир Машариповга 40 та умрбод қамоқ жазоси белгилади. Қўшимча тарзда, у яна 1368 йилга озодликдан маҳрум этилди. Машариповда муддатдан аввал озодликка чиқиш ҳуқуқи бўлмайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг