Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 400 млндан ошди

Johns Hopkins университети маълумотларига кўра, пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 400 млндан ортиқ одам коронавирус билан касалланган.

Пандемия бошидан бери 5,7 миллиондан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Энг кўп ҳолатлар АҚШ (77 млндан ортиқ), Франция (21,2 млн), Ҳиндистон (42,3 млн), Италия (11,7 млн) ва Бразилияда (26,8 млн) қайд этилган. Касаллниш ҳолатлари сони бўйича Россия рўйхатда тўққизинчи ўринни эгаллади (12,9 млн).


Франция, Германия ва Польша Россияни Украина чегарасидаги кескинликни пасайтиришга чақирди

Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц ва Польша президенти Анжей Дуда Берлинда учрашиб, Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди. Музокаралар якунида улар Россияни Украина чегарасидаги кескинликни камайтиришга ва Европада хавфсизлик бўйича мазмунли мулоқот бошлашга чақирган қўшма баёнотни эълон қилди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Уч мамлакат етакчилари «Россияни Украина чегарасидаги вазиятни юмшатишга ва Европа қитъасидаги хавфсизлик масалалари бўйича мазмунли мулоқотни бошлашга ёрдам беришга чақирмоқда». Шу билан бирга, Шольц, Макрон ва Дуда «ўзаро манфаатли хавфсизлик масалалари бўйича мазмунли ва натижага йўналтирилган музокараларда конструктив иштирок этишга тайёрлигини» маълум қилди. Уларнинг таъкидлашича, гўёки «Россиянинг Украинага қарши ҳар қандай янги ҳарбий тажовузи жиддий оқибатларга олиб келади ва юқори нархга эга бўлади».


Суриянинг АҚШ назорати остидаги ҳудудларида 18 киши терактлар оқибатида ҳалок бўлди

Сўнгги бир неча кун ичида Суриянинг АҚШ назоратидаги шимолий минтақасида 10 та теракт ва саботаж амалга оширилди, бунинг натижасида 20 га яқин киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. Бу ҳақда Суриядаги уришаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази контр-адмирали Олег Журавлевга таяниб Интерфакс маълум қилди.

«Фақат сўнгги уч куннинг ўзида минтақада 10 та террорчилик ҳаракати ва қўпорувчилик содир этилди, бунинг натижасида 18 киши ҳалок бўлди, 25 киши жароҳат олди», — деди Журавлев сешанба куни бўлиб ўтган брифингда.

«Шу билан бирга, Қўшма Штатлар ва Буюк Британия террористик гуруҳлар аъзоларига нисбатан амнистия деб аталмиш дастурни амалга оширишда давом этмоқда. Радикал оқимларнинг юзлаб издошлари қамоқдан озод қилинди ва АҚШ сафига олинди», дея таъкидлади Журавлев. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар террорчилик таҳдидининг кучайишига сабаб бўлмоқда.


Европада кўплаб давлатлар коронавирус чекловларини бекор қилмоқда

Бир қатор Европа давлатлари аллақачон коронавирусга қарши курашга қаратилган чекловчи чораларни бекор қилишган, бошқалари эса яқин келажакда уларни юмшатиш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар берди Интерфакс.

Шундай қилиб, 9 февраль куни Швеция расмийлари вакцина паспортлари, одамларнинг жамоат жойларида тўпланиши, бар ва кафелар фаолиятига чекловлари бекор қилингани эълон қилди.

Испанияда ушбу ҳафтада кўчада мажбурий ниқоб тақиб юриш бекор қилинди. Чехияда ресторанлар ва бошқа муассасаларга ташриф буюришда эмланганлик ёки COVID-19 тести сертификатларни талаб қилмайди.

Февраль ойи бошида Данияда COVID-19 коронавирусига қарши барча чекловлар бекор қилинди, шу тариқа мамлакат Европа Иттифоқида биринчи бўлиб илгари мавжуд бўлган барча чоралар бекор қилди.

Франция ҳукумати матбуот котиби Габриель Атталь март ойи охирида мамлакатда вакцина паспортларини бекор қилиш мумкинлигини таъкидлади. «Касалхоналардаги вазият яхшилана бошлади. Прогнозлар борки, март ойининг охири — апрель ойининг бошигача касалхоналардаги вазият етарлича яхшиланади ва биз вакцина паспортларини бекор қилишимиз мумкин», — деди у.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, шунингдек, Англияда қолган коронавирус чекловларини, шу жумладан, вирус учун ижобий тест натижасидан кейин ўзини-ўзи изоляция қилиш чораларини бекор қилиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.