«талон-тарож» тегли мақолалар


Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди
23 феврал 2023, 18:19

Қашқадарёда 162 млн сўмлик имтиёзли кредитни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчисига жиноят иши қўзғатилди

Шаҳрисабзда ҳоким ёрдамчиси ўзи таъсисчилигидаги МЧЖга 162 млн сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Унга нисбатан ЖКнинг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган
10 май 2021, 11:35 1

Болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган

Зангиота туманида болалар боғчаси мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди
3 май 2021, 11:48

Асакада банк ходимлари 158 фуқаронинг пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилди

Асака туманидаги «Халқ банки» филиали ходимлари 158 нафар фуқаронинг жами 90,3 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилган. Бундан ташқари, банк филиали собиқ раҳбари ва бошқалар кредит маблағини тўлиқ сўндириш учун тўланган 58 млн сўмни банкка кирим қилмасдан ўзлаштирганлиги аниқланган.

«14 та квартира, 43 та машина, 172 та дўкон». Бош прокурор — собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шерикларининг ундирилган мулки ҳақида
23 апрель 2021, 13:41

«14 та квартира, 43 та машина, 172 та дўкон». Бош прокурор — собиқ ҳоким ўринбосари ва унинг шерикларининг ундирилган мулки ҳақида

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқуловга тегишли корхоналарда 12 млрд сўм,172 та дўкон, кўп қаватли уйлардаги 14 та хонадон, 43 та автомашина ва бошқа кўчмас мулклар зарарни ундириш учун хатланганини маълум қилди. Собиқ ҳоким ўринбосари ва яна 10 киши ҳибсга олинган.

Маданият вазирлиги мусиқа асбобларини бозор нархидан деярли 800 млн сўм қимматроққа сотиб олган
13 апрель 2021, 10:50

Маданият вазирлиги мусиқа асбобларини бозор нархидан деярли 800 млн сўм қимматроққа сотиб олган

Маданият вазирлиги мансабдорлари тадбиркорлик субъектини асоссиз равишда танловда ғолиб сифатида кўрсатганлиги натижасида, мусиқа асбобларини ҳақиқий бозор баҳосидан 792,2 млн сўмга қиммат нархда сотиб олган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Бюджет маблағлари талон-тарож қилинса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади» — президент
25 март 2021, 15:22

«Бюджет маблағлари талон-тарож қилинса, прокурорлар ҳам жавобгар бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев бюджет маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини прокуратура тизими назорат қилиб боришини маълум қилди. 2020 йилда «манзилли дастур"ларга йўналтирилган бюджет маблағларининг 8 фоизи талон-тарож қилинган. «Нимага биз пешона теримиз билан топаётганимизни улар талон-тарож қилаяпти?», — деди президент.

Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган пулларни ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
25 феврал 2021, 11:28

Банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган пулларни ўзлаштирган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор туманидаги 18 та банкоматдан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Мактаб таъмирига ажратилган пуллардан 631 млн сўмни талон-торож қилган корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди
1 феврал 2021, 12:33

Мактаб таъмирига ажратилган пуллардан 631 млн сўмни талон-торож қилган корхона раҳбарларига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилоятида ўрта таълим мактабининг қурилиш-монтаж ишлари учун ажратилган пуллар МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-тарож қилинганлиги аниқланди. Бундан ташқари, учта маҳаллада қурилган сув чиқариш иншоотида яна бир жамият раҳбарлари томонидан 240,5 млн сўм талон-торож қилингани маълум бўлди.

Божхона пости бошлиғининг уйидан 310 минг доллардан ортиқ маблағ топилди
7 ноябр 2020, 13:42

Божхона пости бошлиғининг уйидан 310 минг доллардан ортиқ маблағ топилди

Бош прокурор «Aрк Булоқ» божхона постининг собиқ раҳбари ҳибсга олинганини эълон қилди. Маълум қилинишича, мансабдорнинг уйида тинтув ўтказилганда, 311 минг доллар нақд пул топилган. Жиноий фаолиятдан олинган даромадлардан фойдаланиб, у «Tashkent City» да иккита уй ва нотурар жой, Captiva сотиб олиб, уй қурган.

Бош прокурор: 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 трлн сўмдан ошди
7 ноябр 2020, 13:18

Бош прокурор: 2 йилда коррупциявий жиноятлар оқибатида етказилган зарар 2 трлн сўмдан ошди

Халқ банки ва Микрокредитбанк бошқарувининг собиқ раиси бир қатор коррупция жиноятларида, шу жумладан AҚШда яширинаётган шахс билан тил бириктиришда айбланмоқда. Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг сўзларига кўра, икки йил ичида турли банкларнинг 166 мансабдор шахслари жавобгарликка тортилган.

ШҲТ саммитига тайёргарлик ишларида 7,4 млрд сўм пул талон-торож қилинган
28 август 2020, 11:46

ШҲТ саммитига тайёргарлик ишларида 7,4 млрд сўм пул талон-торож қилинган

Самарқандда 2022 йилда ўтказилиши кутилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитига тайёргарлик ишларида жами 7,4 млрд сўм пул талон-торож қилингани ва нотўғри сарфлангани аниқланди. Ушбу ҳолатлар юзасидан 5 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари ўтказилмоқда.

Сирдарёда банк бошқарувчиси тадбиркорларнинг 520 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирди
12 август 2020, 12:29

Сирдарёда банк бошқарувчиси тадбиркорларнинг 520 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштирди

«Агробанк» Сирдарё вилояти Мирзаобод филиалининг собиқ бошқарувчиси 3 нафар тадбиркорнинг хабардорлигисиз улар номига 520 млн сўм кредит расмийлаштириб, пулларни ўзи ишлатиб юборгани фош этилди.

Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари 1 млрд 750 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилишган
7 август 2020, 12:44

Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари 1 млрд 750 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилишган

Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан Инқирозга қарши кураш жамғармасининг 1 млрд 750 млн сўмдан зиёд маблағи талон-тарож қилинган, дея маълум қилди сенат раиси Танзила Норбаева. У шунингдек «Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун ишламаётганига эътибор қаратди.

Боғчани таъмирлаш жараёнида 173,2 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган
7 август 2020, 11:45

Боғчани таъмирлаш жараёнида 173,2 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Бош прокуратура Наманган вилоятида боғчани таъмирлаш жараёнида ҳақиқатда бажарилмаган 173,2 млн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганини аниқлади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилган.

Ишсизларга ажратилиши лозим бўлган 36,2 млн сўм талон-тарож қилинди
7 август 2020, 10:53

Ишсизларга ажратилиши лозим бўлган 36,2 млн сўм талон-тарож қилинди

Чилонзор туманида маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази инспектори тил бириктириб, ишсизларга тўланиши лозим бўлган 36,2 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилгани аниқланди. Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишини кўзғатди.

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди
7 июл 2020, 18:18

Сергелида умумхалқ хайрия ҳашари маблағлари талон-тарож қилинди

«Маҳалла» жамғармасининг Сергели бўлими мансабдор шахслари умумхалқ хайрия ҳашари ҳисобидан келиб тушган 95,8 млн сўмни талон-тарож қилгани аниқланди. Уларга қарши жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг