Бош прокурор Нигматилла Йўлдошев сўнгги икки йил ичида Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг 318 ходими жиноий жавобгарликка тортилганини маълум қилди.

Хусусан, «Арк булоқ» божхона пости бошлиғи бошчилигидаги бир гуруҳ божхона ходимлари пора эвазига турли субъектлар томонидан импорт қилинган товарлар қийматини пасайтириб кўрсатиб, давлат манфаатларига қарийб 9 млрд сўм зарар етказган.

Тергов жараёнида пост бошлиғининг уйида ўтказилган тинтувда, пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пуллар олинган. Бундан ташқари, жиноий йўл билан топилган пуллар эвазига Бўстонлиқ туманида 8 сотихли дала ҳовли қурганлиги, «Tashkent City» мажмуасидан 2 та хонадон ва битта нотурар жой ҳамда Captiva автомашинасини сотиб олгани аниқланган.

Бош прокурорнинг гапларига кўра, ҳозирда Ж. ва унинг шериклари суд олдида жавоб беришмоқда.

Видеоконференция шаклида ўтказилган коррупцияга қарши курашиш натижаларини муҳокама қилишга бағишланган идоралараро йиғилишда Президент администрациясининг масъул ходимлари, ҳукумат аъзолари, парламент, вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.

Aввалроқ, Халқ банки ва Микрокредитбанк собиқ бошқарув раиси бир қатор коррупциявий жиноятларни содир этганликда айбланиб ҳибсга олинганлиги ҳақида хабар бергандик