Тошкент вилоятида болалар боғчаси мудираси деярли 1 млрд сўмни талон-тарож қилган, дея хабар берди Тошкент вилоят прокуратураси матбуот хизмати.

Зангиота туманида жойлашган 16-сонли МТТ мудираси амалда ишламаган 37 нафар ходим номига очилган пластик карталарни ноқонуний равишда ўзида қолдиришни талаб қилиб, табелларга сохта маълумотлар киритиш орқали 983,5 млн сўм бюджет маблағларини ўзлаштириб юборган.

Шунингдек, Оққўрғон туманидаги 2,6,10,12-сонли МТТлар мансабдор шахслари томонидан ўзларига ишониб топширилган озиқ-овқат маҳсулотлари талон-тарож қилинган

Хабар берилишича, таълим муассасалари раҳбарларининг бюджет маблағларини талон-торож қилиши ҳолатлари юзасидан 11 та жиноят иши қўзғатилган.