«митинг» тегли мақолалар


Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда
16 май 2022, 22:24

Тожикистоннинг Хоруғ вилоятида намойишчилар ҳокимнинг истеъфосини талаб қилмоқда

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилоятида намойишчилар вилоят раҳбари ва Хоруғ ҳокимининг истеъфосини талаб қилишди. Прокуратура митингни мамлакат хавфсизлигига путур етказиш мақсадида ўтказилган «ноқонуний ҳаракат» деб атади.

Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан «террорчилик таҳдидини» бартараф этишда ёрдам сўради
6 январ 2022, 02:25 3

Тоқаев КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан «террорчилик таҳдидини» бартараф этишда ёрдам сўради

Қозоғистон президенти мамлакатдаги тартибсизликларни халқаро террористик агрессив ҳаракат деб атади ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларидан ёрдам сўради. У аксилтеррор операция бошланганини маълум қилди ва Олмаотада аэропорт қўлга олинганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, шаҳар яқинида Мудофаа вазирлигининг ҳаво-десант бўлинмалари билан жанг кетмоқда.

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди
5 январ 2022, 03:11

Олмаота ва Мангистауда фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Қозоғистон президенти мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ортидан Олмаота шаҳри ва Мангистау вилоятида икки ҳафталик фавқулодда ҳолат жорий қилди.

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти
5 январ 2022, 01:09 1

«Ҳукумат қуламайди. Бизга можаро эмас, мулоқот керак» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти ватандошларига йўллаган видеомурожаатида намойишлар иштирокчиларини «ақл билан иш кўришга, ички ва ташқи иғволарга берилмасликка, митингчилар ва ўзбошимчаликлар эйфориясига учмасликка» чақирди. «Ҳукумат қуламайди. Бироқ, бизга можаро эмас, ўзаро ишонч ва мулоқот керак», — деди у.

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти
5 январ 2022, 00:12

Қозоғистонда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаяпти

«Газета.uz» манбалари ва Қозоғистондаги ОАВлар мамлакатда бир қатор ижтимоий тармоқлар очилмаётганини маълум қилди. Айрим ҳудудларда эса норозилик намойишлари давом этмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев намойишчилардан «бузғунчи шахсларнинг чақириқларига эргашмасликни» сўради ва ижтимоий-иқтисодий характердаги талабларни кўриб чиқишга ваъда берди.

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди
5 апрель 2021, 20:42 1

Қонликўлда боғча опалар намойиш ўтказгани юзасидан маълумот берилди

Уч йил давомида қарийб 400 млн сўмлик молиявий хато-камчиликларга йўл қўйган Қонликўлдаги 1-ДМТТ директори суд томонидан лавозимига қайта тикланган. Бундан норози бўлган тарбиячилар намойиш ўтказди. Қорақалпоғистон Мактабгача таълим вазирлиги боғча мудирасини қайтадан лавозимидан четлаштирди.

Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солинмайди — адлия вазири
15 феврал 2021, 19:44

Ўзбекистонда митинглар ўтказиш СССР қонунлари билан тартибга солинмайди — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов Ўзбекистонда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларни ташкил этиш СССР Олий Кенгаши Президиуми фармони билан тартибга солиниши ҳақидаги маълумотларни рад этди. Шунга қарамасдан у бу борада қонунбузарлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд бўлса-да, митингларни ташкил этиш тартиби белгиланмаганини тан олди.

Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича намойишларда рекорд даражадаги одамлар ҳибсга олинди
1 феврал 2021, 10:17

Навальнийни қўллаб-қувватлаш бўйича намойишларда рекорд даражадаги одамлар ҳибсга олинди

Россия бўйлаб минглаб одамлар муҳолифатчи Алексей Навалнийни қўллаб-қувватлаш учун иккинчи маротаба юришлар уюштиришди. 5 мингдан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинди.

ИИВ митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича баёнот берди
20 август 2020, 23:10

ИИВ митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича баёнот берди

Ўзбекистон ИИВ митинглар тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқишдан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдан иборат эканини маълум қилди. Вазирлик қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши Беларусдаги воқеаларга алоқадор эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди.

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади
19 август 2020, 12:33 2

Митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказиш тартиби белгиланади

Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ушбу тадбирларни иш кунлари кундузи 10:00 — 18:00 орасида 2 соатдан ошмаган вақт давомида ўтказишга рухсат берилади. Бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим — батафсил.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг