«ялпи мажлис» тегли мақолалар


Сенатнинг 24-ялпи йиғилиши 17 март куни ўз ишини бошлайди
15 март 2022, 18:47

Сенатнинг 24-ялпи йиғилиши 17 март куни ўз ишини бошлайди

Сенатнинг 24-ялпи йиғилишида Меҳнат кодексини тасдиқлаш, киберхавфсизлик ва реклама тўғрисидаги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, сенаторлар омбудсман, ТИВ, ИИВ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайдилар.

Сенат Ҳукуматга миллий контентни ривожлантириш ва зарарли ахборотдан ҳимояланиш тўғрисида сўров юборади
5 феврал 2022, 13:09 1

Сенат Ҳукуматга миллий контентни ривожлантириш ва зарарли ахборотдан ҳимояланиш тўғрисида сўров юборади

Сенат интернет тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданиятини ошириш ва зарарли маълумотлардан ҳимоя қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига сўров юборади. Сенатор Фарҳод Боқиев интернет тармоғида «миллий менталитетга ёт, фуқаролар онги, руҳияти, маънавий-маърифий тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи» материаллар тарқалаётганини маълум қилди.

Қонунчилик палатаси мажлисининг жонли эфири 50 дақиқадан камроқ давом этди
10 декабр 2021, 16:11

Қонунчилик палатаси мажлисининг жонли эфири 50 дақиқадан камроқ давом этди

Қонунчилик палатаси мажлисининг Uzreport TV телеканали орқали узатилган жонли эфири 48 дақиқа ўтиб тўхтатилди. Палата буни каналда бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланиши билан изоҳлади. Президент фармонига асосан 1 декабрдан қуйи палата мажлислари МТРК телеканаллари ва интернет орқали жонли эфирга узатилиши керак.

Энергетика вазирлиги — газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан ажратилган 1 трлн сўм ҳақида
5 ноябр 2021, 17:05

Энергетика вазирлиги — газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан ажратилган 1 трлн сўм ҳақида

2020 йил якунига кўра, «Ўзтрансгаз» томонидан истеъмолчиларга етказиб берилаётган 1000 куб метр табиий газнинг қиймати газнинг ўртача нархидан 90 минг сўмга қимматроқ бўлди. Бунинг оқибатида 3,6 трлн сўмлик зарар вужудга келган. Шу муносабат билан давлат бюджетидан 1 трлн сўмлик субсидия ажратилмоқда, дея тушунтирди Энергетика вазирлиги.

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади
28 октябр 2021, 15:34 1

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади
12 октябр 2021, 20:18

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади

Сенатнинг 20-ялпи мажлиси 20 октябрь куни чақирилади. Унда ижтимоий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун, Божхона кодекси, Сув ва сувдан фойдаланиш, Музейлар тўғрисидаги қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш масалалари кўрилади. Қолаверса, бош вазир ўринбосари ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ахборотлари эшитилади.

Сенаторлар 8 та қонунни маъқуллади
28 август 2021, 16:23

Сенаторлар 8 та қонунни маъқуллади

18 ялпи мажлисда сенаторлар жами 8 та қонунни, шу жумладан, суғурта фаолияти, қишлоқ хўжалиги кооперативи, солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш, ҳарбий хизмат, Судьялар олий кенгаши тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги ҳужжатлар маъқуллади.

«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ
26 август 2021, 12:49

«Афғонистонда барча сиёсий кучларнинг манфаатини эътиборга оладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз» — ТИВ

Сенатнинг ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Афғонистон борасида Ўзбекистоннинг позициясини маълум қилди. «Энг аввало биз Афғонистонда барча сиёсий кучларни манфаатини эътиборга оладиган, уларнинг ўзаро тинчлик музокаралари натижасида эришиладиган коалицион ҳукумат шаклланиши тарафдоримиз», — деди у.

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади
19 август 2021, 17:46

Сенатнинг 18 ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади

Сенатнинг 18 ялпи мажлисида суғурта фаолияти, Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Қолаверса, сенаторлар Тошкент шаҳри ва вилояти чегараларини ўзгартириш масаласини кўриб чиқади ва ТИВ ҳисоботини тинглайди.

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева
30 июл 2021, 17:29

Одам савдоси икки баравардан зиёдга ошган — Танзила Нарбаева

Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ярим йил ичида содир этилган жиноятлар ҳақида ахборот берди. Жумладан, 99 та одам савдоси фош этилгани айтилди. Танзила Нарбаева эса ушбу жиноятлар ўтган йилга нисбатан икки баравардан кўпроққа ошгани ва 34 та ҳолат чақалоқлар савдоси билан боғлиқлигини маълум қилди.

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари чегараларига ўзгартиш киритиш маъқулланди
25 июн 2021, 21:08 1

Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарлари чегараларига ўзгартиш киритиш маъқулланди

Олий Мажлис Сенати Тошкент вилоятининг умумий майдони 17,3 минг гектар бўлган туман ва шаҳарлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу жиноятчиликка қарши самарали курашиш ва аҳолининг ижтимоий таъминотини яхшилашга ёрдам бериши таъкидланди.

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади
8 апрель 2021, 19:12

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади

Сенатнинг 14 ялпи мажлиси 23 апрель куни чақирилади. Унда фазовий маълумотлар, ноширлик фаолияти, психиатрия ёрдамига оид қонунларни кўриб чиқиш режа қилинган. Қолаверса, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура ҳамда Марказий банкнинг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари муҳокама қилинади.

20 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади
12 ноябр 2020, 18:27

20 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтади

Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси 20 ноябрь куни чақирилади. Ялпи мажлисда геном бўйича давлат рўйхатига олиш, айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва бошқа қонунлар кўриб чиқилади.

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 21 октябрь куни бўлиб ўтади
20 октябр 2020, 18:46

Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 21 октябрь куни бўлиб ўтади

Сенат 21 октябрь куни бўлиб ўтадиган саккизинчи ялпи мажлисда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунларни, Маъмурий кодексга ва айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритиш тўғрисида ва бошқа қонун ҳужжатларини кўриб чиқади

Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади
11 сентябрь 2020, 13:56

Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилмоқда. Уларнинг 100 мингдан ортиғи 16 ёшгача бўлган болалардир. Сенат маъқуллаган қонунга кўра, эндиликда ногиронлиги бўлган шахслар таълим олиш, даволаниш ва бошқа масалаларда қатор имтиёзларга эга бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг