«экспорт» тегли мақолалар


Ўзбекистон Европа Иттифоқига тарифсиз товар экспорт қилиш учун янги имтиёзлар олди
1 декабр 2020, 15:21

Ўзбекистон Европа Иттифоқига тарифсиз товар экспорт қилиш учун янги имтиёзлар олди

Европа комиссияси Ўзбекистонга «GSP+» Преференциялар бош тизими плюс бенефициар — мамлакати мақомини бериш бўйича муддатидан олдин ижобий қарор қабул қилди. Бу мамлакатдан Европа Иттифоқига тарифсиз экспорт қилинадиган маҳсулотлар сонини икки бараварга кўпайтириш имконини беради.

Ўзбекистон экспорт қилган автомобилларнинг 90 фоизини Қозоғистон сотиб олган
24 ноябр 2020, 16:30

Ўзбекистон экспорт қилган автомобилларнинг 90 фоизини Қозоғистон сотиб олган

10 ой давомида автомобиль экспорти ҳажми 66,8 фоизга, яъни 50,9 млн долларга ошган бўлиб, ташқи бозорларга сотилган автомобилларнинг деярли 90 фоизини Қозоғистон харид қилган.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10 ойда 30 млрд долларни ташкил қилди
23 ноябр 2020, 17:56

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 10 ойда 30 млрд долларни ташкил қилди

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 30 млрд доллардан ортиқроқни ташкил этди. Ташқи иқтисодий фаолиятдаги 20 та йирик ҳамкор-давлат орасидан бештаси билан фаол ташқи савдо баланси кузатилган.

Ўзбекистон экспортининг 43 фоизини олтин ташкил қилди
23 ноябр 2020, 13:34

Ўзбекистон экспортининг 43 фоизини олтин ташкил қилди

Январь-октябрь ойлари давомида Ўзбекистон 5,8 млрд долларлик ҳажмда олтин экспорт қилган. Бу 10 ой давомида амалга оширилган ташқи савдо айланмасининг 43,5 фоизини ташкил қилади. Сўнгги икки ой давомида Ўзбекистон олтин экспорт қилмаган.

10 ой давомида Ўзбекистондан 119,4 мингта телевизор экспорт қилинди
11 ноябр 2020, 16:24

10 ой давомида Ўзбекистондан 119,4 мингта телевизор экспорт қилинди

Жорий йилнинг 10 ой давомида 13,8 млн долларлик 119,4 мингта телевизор ва 5,2 миллион долларлик 32,4 мингта музлаткич экспорт қилинди. Бу йилдан Грузия ва Туркияга ҳам ушбу маҳсулотлар экспорти йўлга қўйилди.

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди
30 октябр 2020, 14:19

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича яна етакчига айланди

Ўзбекистон июль-сентябрь ойларида 35 тонна олтин сотиб, бу борада дунёда етакчига айланди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринни Туркия эгаллаб турибди.

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади
22 октябр 2020, 10:50

Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади

Президент фармони билан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Ижобий кредит тарихига эга экспортчиларга кредит бўйича қарздорлиги бўлса ҳам компенсация ва кафилликлар тақдим этилади. Бунинг учун Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига $100 млн ажратилади.

«Экспорт керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам маҳсулотларни жўнатишимиз керак» — президент
15 октябр 2020, 12:07

«Экспорт керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам маҳсулотларни жўнатишимиз керак» — президент

Президент экспорт бўйича ташаббус ва таклифлар етишмаётгани учун вилоятлар ва тармоқлар раҳбарларини танқид қилди. «Уч ой вақт қолди йил якунигача. Экспорт керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам маҳсулотларни жўнатишимиз керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди
21 сентябрь 2020, 12:00

Ўзбекистон август ойида рекорд даражада олтин сотди

Ўзбекистон январь-август даври давомида 5,8 млрд долларга, август ойининг ўзида эса 2,5 млрд доллардан зиёд суммага тенг бўлган миқдорда олтин экспорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 147,2% ни ташкил этиб, 1,8 млрд долларга кўпроқ. Олтин экспорти жами экспорт улушининг 50% ни ташкил этоқда.

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди
7 сентябрь 2020, 17:33

Ўзбекистон июль ойида олтин сотиш бўйича етакчига айланди

Ўзбекистон июль ойида 11,6 тонна олтин экспорт қилиб, дунё мамлакатлари орасида олтин сотиш бўйича мутлақ етакчига айланди.

Россияга газ экспорти тўхтатилди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди
16 июл 2020, 22:53 1

Россияга газ экспорти тўхтатилди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди

Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг