19 апрель куни Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, икки мамлакат етакчилари рамзий тасмани кесиб, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб берган. Икки давлат мадҳиялари янграган.

Президентлар элчихона биносида дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишган.

«Элчихонада мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган ишларни самарали ташкил этиш учун барча шароитлар яратилган», — дейилади хабарда.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон элчихона фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирган.

тожикистон, шавкат мирзиёев, элчихона, эмомали раҳмон

тожикистон, шавкат мирзиёев, элчихона, эмомали раҳмон