«урганч» тегли мақолалар


Урганч марказида янги туннель фойдаланишга топширилди
16 декабр 2021, 12:59

Урганч марказида янги туннель фойдаланишга топширилди

Урганч шаҳри марказида Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари ҳудудида 500 метрлик янги туннель фойдаланишга топширилди. Ерости йўли соатига 3200 та автомобиль ўтказиш имкониятига эга. Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов бу каби туннель вилоятлар орасида ягона эканлигини таъкидлади.

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида бир неча рейслар кечиктирилди
8 декабр 2021, 13:57

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида бир неча рейслар кечиктирилди

Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.

Яна бир сайёҳлик компаниясининг мижозлари парвоз кечикишига дуч келишди
5 ноябр 2021, 15:28

Яна бир сайёҳлик компаниясининг мижозлари парвоз кечикишига дуч келишди

Пайшанба куни Москвага парвоз кечикиши сабабли Урганч аэропортида 300 га яқин одам йиғилди. Uzbekistan Airports сайёҳлик компанияси керакли ҳужжатларни ўз вақтида тайёрламагани ҳақида хабар берди. iFly Airlines самолёти кечки пайт етиб келди.

Урганчда 3 нафар эркак канализацияга тушиб вафот этди
6 сентябрь 2021, 17:09

Урганчда 3 нафар эркак канализацияга тушиб вафот этди

Хоразмнинг Урганч туманида 3 нафар эркак уйлардан чиққан канализация сувларини ҳайдаб чиқариш учун мўлжалланган канализация камерасига тушиб, заҳарланиш оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали Урганчда ўрнатилади
15 июн 2021, 13:22

Ал-Хоразмийнинг янги ҳайкали Урганчда ўрнатилади

Урганч шаҳрида ал-Хоразмийнинг янги ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилмоқда. Президент ёдгорликнинг вариантлари ва уни ўрнатиш режалаштирилган жойга оид тақдимот билан танишди. Улардан бири Жалолиддин Мангуберди ҳайкали жойлашган ҳудуд ҳисобланади.

«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганчга илк парвозини амалга оширди
11 июн 2021, 09:50

«Turkish Airlines» Истанбулдан Урганчга илк парвозини амалга оширди

Истанбул — Урганч — Истанбул йўналиши бўйича «Turkish Airlines» авиакомпаниясининг илк парвози амалга оширилди. Эндиликда парвозлар ҳафтада бир маротаба, жума куни бўлишини режалаштирилган.

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонда мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди
5 март 2021, 12:00

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Ўзбекистонда мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси 8 мартдан бошлаб Актаудан Урганчгача мунтазам авиақатновлар амалга оширишни бошлайди.

Урганчда оҳақ ишлаб чиқариш цехи 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
17 феврал 2021, 14:38 1

Урганчда оҳақ ишлаб чиқариш цехи 1,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Урганчда табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний улангани аниқланди. Истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилиб, газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўм этиб белгиланди.

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади
9 феврал 2021, 23:10

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади

Урганчдан Қарши ва Термизга авиақатновлар йўлга қўйилади. Олдинроқ, Фарғонага ҳам рейс очилган эди. Қолаверса, энди Термиз-Қарши-Хива, Хива-Урганч-Нукус ва Термиз-Қарши-Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатнови ҳам амалга оширилади.

Урганч шаҳри марказида туннель қурилади
6 январ 2021, 19:37

Урганч шаҳри марказида туннель қурилади

Урганч шаҳрининг марказий майдони янгидан қурилиши режалаштирилмоқда. Майдон марказида 25 метрлик катталикдаги Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Майдон остидан эса автомобиль туннели ўтказилади.

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди
23 ноябр 2020, 19:04

Хоразмда «самосуд»: Бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлни ечинтириб, жараённи видеога олишди

Хоразмда бир гуруҳ аёллар бошқа бир аёлнинг қизлигини текшириш мақсадида ечинтириб, жараённи видеога олишди. «Самосуд» иштирокчиларининг шахси аниқланиб, ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди
17 сентябрь 2020, 20:54

Урганчда халқаро университет филиали ташкил этилди

Урганчда халқаро Binary (Малайзия) университети филиали ташкил этилди. Филиалда тадбиркорлик ва бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳамда иқтисодиётнинг эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалари бўйича малакали кадрлар тайёрланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг