8 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев Урганчда олим Муҳаммад ал-Хоразмийга янги ёдгорлик ўрнатиш лойиҳаси билан танишди, дей хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Фото: Президент матбуот хизмати.

Ёдгорлик учун чизмалар Ўзбекистон бадиий академияси томонидан ўтказилган танловда саралаб олинган. Ёдгорлик ёнида хиёбон ташкил этиш ҳам режалаштирилган. «Ўзбекистон 24» телеканали ушбу ёдгорликнинг жойлаштирилган жойини намойиш этди.

Жойлашувнинг биринчи варианти ал-Хоразмий кўчаси, ўтмишда ал-Хоразмий ёдгорлиги турган жойнинг қаршисида ҳудуд (харита);

Иккинчи вариант — Урганч аэропорти яқинида жойлашган ал-Хоразмий ёдгорлик мажмуаси яқинидаги майдон (харита);

Учинчи вариант — Шовот канали қирғоғидаги шу номдаги боғда Жалоладдин Мангуберди ҳайкали жойлашган ҳудуд (харита).

Ҳозир Мангуберди ёдгорлигининг (юқоридаги расмда) тақдири каналнинг нариги томонида — шаҳарнинг асосий майдонида Жалолиддин Мангуберди ёдгорлигининг ўрнатилиши режалаштирилганлиги сабабли номаълум бўлиб турибди.


Шунингдек, Хоразм вилояти ҳокимлиги биноси олдидаги ушбу майдонда жойлашган ал-Хоразмий ҳайкали ўз жойида қоладими-йўқми — бу ҳақида ҳам маълумот йўқ. Ҳозирда бу ерда автомобиль туннелининг қурилиши давом этмоқда. Бу вилоят марказининг асосий майдони остидаги мамлакатдаги биринчи туннель бўлади.