Маълумотга кўра, Урганч туманининг «Беговот» қишлоғи, «Қўнғирот» маҳалласида жойлашган оҳак ишлаб чиқариш цехида яширин йўллар билан, табиий газ ҳисоблагичисиз, юқори босимли газ тармоғига Д-50 мм бўлган полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний уланган. У ерда 10 дона қўлбола ёндиргичдан фойдаланган ҳолда оҳак пиширилаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур оҳак ишлаб чиқариш цехи 2020 йилнинг қиш мавсумида кафолатланмаган истеъмолчи сифатида табиий газ таъминотидан узилган.

Хозирда мазкур истеъмолчи табиий газ тармоғидан ажратилди ва газ таъминоти ташкилотига етказилган зарар миқдори 1,4 млрд сўмни ташкил этди.