«талабалар» тегли мақолалар


Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди
27 сентябрь 2021, 10:25

Талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди

Ижарада яшаётган талабаларга ойлик ижара тўловининг бир қисмини давлат бюджетидан қоплаб бериш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга кўра, ОТМнинг фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиган талабларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ўқув йилининг давомийлигига қараб белгиланади.

1-курс талабаларига 6−13 сентябрь кунлари дастлабки таништирув ҳафталиги ўтказилади
5 сентябрь 2021, 13:33

1-курс талабаларига 6−13 сентябрь кунлари дастлабки таништирув ҳафталиги ўтказилади

1-курсга қабул қилинган талабалар учун 6 сентябрдан дастлабки таништирув ҳафталиги, 13 сентябрдан эътиборан ўқув режага мувофиқ дарс машғулотлари бошланади.

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди
3 сентябрь 2021, 12:57

Талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди

Халқаро муносабатлар йўналишларида таҳсил олаётган талабалар Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналарида амалиёт ўтайди. Ҳукумат қарори билан амалиёт муддати, саралаб олиш босқичлари ва тартиби белгилаб берилди.

Талабаларга 14 фоизлик таълим кредити ажратилади
30 июл 2021, 18:14 9

Талабаларга 14 фоизлик таълим кредити ажратилади

Президент қарори билан бакалавр ва магистрларга Марказий банкнинг асосий ставкасида таълим кредити ажратилади. МБнинг асосий ставкаси пасайтирилса таълим кредити фоизи ҳам камаяди, оширилган тақдирда эса ўзгаришсиз қолади. Кредит олиш учун талабаларнинг оила аъзолари кафил бўлишига рухсат берилади.

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди
1 феврал 2021, 15:21

Фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учинчи семестр учун қўшимча маблағ тўлайди

Олий таълим вазирлиги ўқиш давомида фанлардан ўз вақтида баҳо олмаган талабалар учун учинчи семестр ташкил этилишини маълум қилди. Ёзда бўлиб ўтадиган ушбу семестрда қатнашадиган талабалар қўшимча маблағ тўлашлари керак бўлади.

Шавкат Мирзиёев талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди
28 январ 2021, 11:43

Шавкат Мирзиёев талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.

Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади
15 декабр 2020, 18:15

Талабалар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди.

АҚШда 2019−2020 йиллар мобайнида 546 ўзбекистонлик талабалар таҳсил олган
19 ноябр 2020, 10:39

АҚШда 2019−2020 йиллар мобайнида 546 ўзбекистонлик талабалар таҳсил олган

2019−2020 ўқув йилида АҚШдаги ўзбекистонлик талабалар сони 546 нафарни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 4,4 фоизга камроқ.

Тиббиёт ОТМларига анъанавий таълимга ўтишга рухсат берилди
2 октябр 2020, 16:52

Тиббиёт ОТМларига анъанавий таълимга ўтишга рухсат берилди

Коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

Россияда чет эллик талабаларнинг иш билан таъминланиши соддалаштирилди
6 август 2020, 12:11

Россияда чет эллик талабаларнинг иш билан таъминланиши соддалаштирилди

Россиядаги чет эллик талабаларга бўш вақтларида махсус рухсат ва патентсиз ишлашга рухсат берилди. Ишга жойлашиш учун улар фақат ўқув юртидан маълумотнома тақдим этишлари керак бўлади.

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди
22 июл 2020, 11:32

200 га яқин талабалар Россиядан олиб келинди

Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Россиянинг Новосибирск шаҳридан 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали Ўзбекистонга олиб келинди.

АҚШ айрим чет эллик талабаларига виза чекловларини жорий этди
7 июл 2020, 13:29

АҚШ айрим чет эллик талабаларига виза чекловларини жорий этди

АҚШ ҳукумати 2020 йил кузги семестрда тўлиқ онлайн бўлган ўқув муассасалари ва дастурларга қабул қилинган F-1 ва М-1 визасига номзод талабаларга виза беришни вақтинчалик тўхтатди. Ҳозирда АҚШда бундай дастурларда таълим олаётган талабалар мамлакатни тарк этишлари ёки қонуний мақомда қолиш учун юзма-юз ўқитиладиган ўқув муассасасига ўтиш каби бошқа чораларни кўришлари керак бўлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг