Олий таълим муассасалари талабалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари учун 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил 10 январгача қишки таътил этиб белгиланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

2021 йил 11 январь — ўқишнинг биринчи куни бўлади.

Эслатиб ўтамиз, барча олий таълим муассасалари талабалари 16 ноябрдан анъанавий шаклдаги ўқув жараёнига қайтишган эди.