Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Қарорга кўра, октябрь ойидан қуйидаги ОТМларда бакалавриат йўналишини битирувчи босқич талабалари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланмоқда:

  • Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиаллари,
  • Тошкент тиббиёт педиатрия институти,
  • Қорақалпоғистон тиббиёт институти,
  • Тошкент фармацевтика институти,
  • Тошкент давлат стоматология институти,
  • Андижон давлат тиббиёт институти,
  • Бухоро давлат тиббиёт институти,
  • Самарқанд тиббиёт институтининг