«нодирбек абдусатторов» тегли мақолалар


Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди
28 октябр 2022, 20:31

Нодирбек Абдусатторов Фишер шахмати бўйича ЖЧ ярим финалига чиқди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов Фишер тасодифий шахмати бўйича жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида биринчи ўринни эгаллаб, мусобақанинг ярим финалига йўл олди. У исландиялик гроссмейстерни 4:0 ҳисобида, жаҳон чемпионлигига номзодни эса икки марта мағлуб этди.

Фишер шахмати бўйича ЖЧда Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этди
26 октябр 2022, 11:17

Фишер шахмати бўйича ЖЧда Нодирбек Абдусатторов Ян Непомняший ва Уэсли Сони мағлуб этди

Шахмат бўйича «World Fischer Random Chess Championship» жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняший ва америкалик Уэсли Сони мағлуб этди. Унинг кейинги рақиби исландиялик Стейн Гретарссон бўлади.

Воҳидов шахмат Олимпиадасининг олтин, Абдусатторов кумуш, Якуббаев бронза медалини қўлга киритди
9 август 2022, 22:04 1

Воҳидов шахмат Олимпиадасининг олтин, Абдусатторов кумуш, Якуббаев бронза медалини қўлга киритди

Ҳиндистонда бўлиб ўтган шахмат Олимпиадасида ҳар бир досканинг энг яхшиларига индивидуал мукофотлар ҳам топширилди. Жаҳонгир Воҳидов тўртинчи доскада олтин, иккинчи доскада Карлсенни ортда қолдирган Нодирбек Абдусатторов кумуш медални қўлга киритди. Нодирбек Якуббаев бронза медалига сазовор бўлди.

Нодирбек Абдусатторов халқаро мусобақада ғолиб бўлди
30 май 2022, 09:23

Нодирбек Абдусатторов халқаро мусобақада ғолиб бўлди

Нодирбек Абдусатторов 5th Sharjah Masters 2022 шахмат турнири ғолибига айланди. Абдусатторов БАА вакили Салем Салеҳ билан бир хил очко жамғарган бўлсада, ўзаро баҳсдаги ғалаба эвазига биринчи ўринни эгаллаган.

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади
17 феврал 2022, 15:29

Шахматчи Нодирбек Абдусатторов Чемпионлар турида иштирок этади

Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов Meltwater Чемпионлар турида илк ўйинини ўтказади. У биринчи бўлиб голландиялик гроссмейстер Аниш Гирига қарши ўйнайди, шунингдек, Магнус Карлсен, Динь Лижэн, Ян Непомнящий, Левон Аронян ва бошқа шахматчилар билан ҳам беллашади.

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди
3 январ 2022, 15:30 1

Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти топширилди

Шаҳматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовга «Мард ўғлон» давлат мукофоти, икки хонали уй калити ва 250 млн сўм пул маблағи топширилди. Унинг мураббийлари Жаҳонгир Воҳидов ҳамда марҳум Дмитрий Қаюмовнинг оиласига 100 млн сўмдан берилди. Нодирбекнинг отаси жаҳон чемпионини тадбирма-тадбир овора қилмасликни сўраб, у ҳали кўп меҳнат қилиши кераклигини айтди.

Президент Нодирбек Абдусатторовни тақдирлади
29 декабр 2021, 19:38

Президент Нодирбек Абдусатторовни тақдирлади

Президент шахматчи Нодирбек Абдусатторовни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади. Давлат раҳбари кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон берилади.

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпионатидаги ғалабаси, Карлсеннинг сўзлари ва Қосимжонов билан таққослашлари ҳақида
29 декабр 2021, 11:15 1

Нодирбек Абдусатторов — жаҳон чемпионатидаги ғалабаси, Карлсеннинг сўзлари ва Қосимжонов билан таққослашлари ҳақида

Рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов мусобақадаги иштироки, Магнус Карлсеннинг сўзлари ҳақида фикр билдирди ҳамда Рустам Қосимжонов билан таққосланишига жавоб берди.

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
29 декабр 2021, 01:27

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов якунда россиялик рақибини енгиб, жаҳон чемпиони бўлди. Энди у 60 000 долларга эга бўлади.

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди
28 декабр 2021, 23:06

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпионини мағлуб этди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов рапид бўйича жаҳон чемпионатининг 10-турида жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев ва ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши кечган ўйинларда эса дуранг қайд этди. Шунга қарамасдан у турнир етакчилигини сақлаб турибди. Бунгача у рейтингнинг юқори ўнталигидаги икки нафар шахматчидан устун келганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг