Варшавада (Польша) бўлиб ўтаётган шахматнинг рапид йўналиши бўйича ФИДE жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлубиятга учратди.

17 ёшли ўзбекистонлик (Жаҳон ФИДE рейтингида — 2633 очко) норвегиялик (2856) устидан ғалабасида унга омад кулиб боққанини айтди.

«Менга бироз омад кулиб боқди, чунки у фарзинни H5 катакка суриш орқали дарҳол дурангга мажбур қилиши ҳам мумкин эди. Умуман олганда, ўйин деярли охиригача тенг кучда ўтди», — деган у.


Фото: Ўзбекистон шахмат федерацияси.

11-турда эса Нодирбек россиялик Владимир Федосеев билан дуранг ўйнади. Шундан сўнг, ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуга қарши ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди. Шу тариқа, Абдусатторов 9 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди.

Нодирбек Абдусатторов ўтган турларда жаҳон рейтингининг кучли шахматчилари — Левон Аронян (2772) ва Фабиано Куруанани мағлуб этган, шунингдек, Радослав Войташек ва Борис Гелфандни ортда қолдирган эди.

25−31 декабрь кунлари Полша пойтахти Варшава шаҳрида ўтаётган FIDE жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида соврин жамғармаси 350 000 долларни ташкил қилади.

Блиц йўналишида ҳам мукофот — 350 000 доллар.

Рапид йўналишида 10-турдан сўнг натижалар қуйидагича:

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни ишончли мағлуб этди. Жаҳонгир Воҳидов полшалик гроссмейстер Кшиштоф Якубовский устидан ғалаба қозонган.

Жавоҳир Синдаров Эвгений Постнийни мағлубиятга учратиб, бир очкога эга бўлди. Шамсиддин Воҳидов Клементий Сичев билан дуранг ўйнади.