Ўзбекистон президенти Шавка Мирзиёев шахматчи Нодирбек Абдусатторовни «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов.

Бундан ташқари, президент кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.

17 ёшли Нодирбек Абдусатторов 28 декабрь куни Варшавада бўлиб ўтган тезкор шахмат (рапид) бўйича жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, турнир тарихидаги энг ёш чемпион бўлганди.