«марказий банк» тегли мақолалар


5000 ва 10 000 сўмлик купюраларнинг янги дизайни эълон қилинди
20 август 2021, 14:45

5000 ва 10 000 сўмлик купюраларнинг янги дизайни эълон қилинди

5000 сўм ва 10 000 сўм номиналдаги янги банкноталар 26 августдан муомалага чиқарилади. Марказий банк уларнинг дизайнини эълон қилди. 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги банкноталар тўлов қобилиятини йўқотмайди.

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади
19 август 2021, 17:10

5000 ва 10 000 сўмлик банкноталар дизайни янгиланади

Марказий банк янги дизайндаги 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарни муомалага чиқаришни режалаштирмоқда.

Июнь ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди
29 июл 2021, 16:12

Июнь ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди

Марказий банк берган маълумотларга кўра, 2021 йилнинг июнь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция даражаси май ойида кузатилгани каби 10,9 фоизни ташкил этиб, сўнгги тўрт-беш ойдан бери деярли ўзгаришсиз шаклланмоқда. Шунингдек, жорий йилнинг I ярим йиллигида ялпи ички маҳсулот реал ҳажмда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга ошди.

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди
29 июл 2021, 12:49

Марказий банк асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

2021 йилда Ўзбекистонда ички валюта бозори қандай ўзгарди
12 июл 2021, 21:58

2021 йилда Ўзбекистонда ички валюта бозори қандай ўзгарди

Январь-июнь ойларида ички валюта бозорида хорижий валютадаги умумий таклиф ҳажми 9,8 млрд долларни ташкил этди. Талаб эса 11,3 млрд долларга етди: компаниялар 9,3 млрд доллар, аҳоли 2 млрд доллар сотиб олди. Бундан ташқари, чет эл валютасини сотиб оладиган корхоналарнинг ўртача ойлик сони кескин ошди.

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 4,7 фоизгача ўсди
29 июн 2021, 20:19

Банкларнинг муаммоли кредитлари улуши 4,7 фоизгача ўсди

Ўзбекистон банк тизимидаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 1 июнда 4,7 фоиз ёки 14 трлн сўмга етди, ўтган йил бошида бу кўрсаткич 2,1 фоизни ташкил этган эди. NPL ЎзМБ, «Агробанк», «Ўзсаноатқурилишбанк», Халқ банки, «Қишлоқ қурилиш банк» ва бошқаларда ўсди.

Марказий банк 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди
11 июн 2021, 17:08

Марказий банк 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди

Марказий банк ҳудудлардаги банкларда пластик карталари мавжуд фуқароларга хизмат кўрсатишда кузатилган қоидабузарликлар сабабли 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
10 июн 2021, 15:31

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълум қилинишича, май ойида йиллик инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этиб, апрель (10,7 фоиз) ойига нисбатан бироз тезлашган.

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди
8 июн 2021, 16:38

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари илк бор 35 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг расмий захира активлари май ойига нисбатан 1,4 млрд долларга ошган бўлиб, 1 июнь ҳолатига кўра 35,5 млрд доллардан ортиқни ташкил қилмоқда.

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк
4 июн 2021, 20:35

14 июндан 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади — Марказий банк

14 июндан номинал қиймати 2 000 сўм ва 20 000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгилари муомалага чиқарилади. Банкнотлар мавзуси «Буюк Ипак йўли» ва мамлакат ҳудудидаги қадимий Бухоро шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси тарихига бағишланган.

Ўзбекистонда 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади
4 июн 2021, 16:38 2

Ўзбекистонда 2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади

Ўзбекистон Марказий банки 2000 ва 20 000 сўмлик банкноталарни муомалага чиқаради.

2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ нақд пул ечиб олишни ва хорижий валюта сотиб олишни бошлади
10 май 2021, 15:34

2021 йилда Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ нақд пул ечиб олишни ва хорижий валюта сотиб олишни бошлади

Январь-апрель ойларида банкларнинг кассаларига нақд пул тушумлари 75,4 трлн сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар эса 73,9 трлн сўмни ташкил этди.

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
22 апрель 2021, 14:46

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг прогнозларига кўра, 2021 йилда ЯИМ ўсиши юқори прогноз чегарасида (5,5%) кутилмоқда.

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди
14 апрель 2021, 20:45 1

Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 590 млн долларга камайди

Апрель ойи бошида Ўзбекистоннинг расмий захира активлари бир ойда 589,1 млн долларга камайиб, 32,6 млрд долларга тушди. Олтин ҳажми ошганига қарамасдан, қимматбаҳо металл нархининг тушиши бунга сабаб бўлди.

Марказий банк Алишер Навоий хотирасига бағишланган олтин эсдалик тангаларинини тақдим этди
16 март 2021, 15:42

Марказий банк Алишер Навоий хотирасига бағишланган олтин эсдалик тангаларинини тақдим этди

Марказий банк Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган 50 минг сўмлик ва 100 минг сўмлик олтин эсдалик тангалари ва сувенирлар тўпламларини чиқарди.

Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди
12 март 2021, 15:44

Йил бошидан буён пул ўтказмалари 892 млн долларни ташкил қилди

2021 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми деярли 892 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 фоизга кўп.

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди
11 март 2021, 15:49

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди. Марказий банкнинг базавий прогнозларига кўра, инфляциянинг 2021 йил якуни бўйича 9,0−10,0 фоизгача пасайиши кутилмоқда.

2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли даромади кескин камайган
3 март 2021, 12:58

2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли даромади кескин камайган

70 фоиз респондентлар 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган. 37,4 фоиз респондентлар жамғармаси йўқлигини, шунингдек, 23,6 фоиз респондентлар жамғармалари ўртача 1 ойгача етишини айтишган.

Марказий банк 15 та банкка нисбатан санкция эълон қилди
18 феврал 2021, 17:41 1

Марказий банк 15 та банкка нисбатан санкция эълон қилди

Марказий банк 15 та тижорат банкларига нисбатан санкция эълон қилди. Бунга сабаб ушбу банкларнинг айрим бўлимларида ходимлар асоссиз равишда пластик карталари орқали мижозлар тўловларини қабул қилишдан бош тортгани бўлди.

Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди
11 феврал 2021, 10:16

Январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди

Марказий банк маълумотига кўра, январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ой банк карталарига 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган ҳамда аҳоли томонидан карталаридаги 5,2 трлн сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг