Ўзбекистон Марказий банки номинал қиймати 2000 ва 20 минг сўм бўлган янги купюраларни муомалага чиқаради. Бу ҳақдаги хабарларни Марказий банк «Газета.uz» га тасдиқлади.

Янги купюраларни муомалага киритиш тўғрисида Олий Мажлис Сенатининг қарори имзолаб бўлинган.

Сўнгги марта Марказий банк янги купюра — 100 минг сўмлик номиналдаги банкнотани 2019 йил февралида муомалага чиқарган эди.