Марказий банк Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 мартдаги, 22 апрелдаги, шунингдек, 10 июндаги Марказий банк Бошқаруви йиғилишида ҳам асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилган эди.