Ўқув йили бошида ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати ва таълимга боғлиқ томонларни халқаро мажбуриятларни бажаришга, барча болалар, жумладан, ногиронли бўлган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларда сифатли таълимдан фойдаланиш учун тенг имконият, ҳуқуқ ва эркинликлар бўлишини кафолатлашга чақирди.
ЮНИСЕФнинг жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Цици Сингизи «Газета.uz»га берган колонкасида Наманган вилоятининг чекка қишлоқларидан бирида очилган мактабгача таълим муассасаси мисолида ушбу муассасалардан тенг фойдаланишни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида сўз юритди.
Таълимнинг қийматини ўз вақтида англаган, энг мураккаб даврларда ҳам соҳани ўз ҳолига ташлаб қўймаган, кўп сонли аҳолиси ва нисбатан кичик иқтисодиёти билан таълимга юқори устуворлик берган Вьетнам бугун аксарият кўрсаткичларда минтақада етакчилик қилиб, ривожланган давлатлар билан рақобатлашмоқда.
«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.
Ўзбекистонда мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича беш йиллик дастур ишлаб чиқилади. Президент мутасаддиларга таълим сифатини яхшилаш, давлат-хусусий шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди.
«Меҳрибонлик корпуси» ва МакГоверн-Доул дастури томонидан Сурхондарё ва Қорақалпоғистондаги 58 давлат мактабгача таълим ташкилотларида китоб бурчаклари очилди. Ушбу муассасаларга тўрт тилда салкам 5800 та китоб ҳадя қилинган.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.
ЮНИСЕФ томонидан Мактабгача таълим вазирлигига топширилган боғча тиббиёт ходимлари учун йўриқномаларда гигиена, болаларнинг тўғри овқатланиши ва профилактика чоралари, жумладан, эмлаш бўйича маълумотлар мавжуд.
Тараққиёт стратегияси лойиҳасига кўра, келгуси 5 йилда мактабгача таълимдаги қамров даражасини 62 фоиздан 80 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. 2026 йилга келиб эса 6 ёшли болаларни 100 фоиз мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш кутилмоқда. Бунинг учун эса 7 мингдан ортиқ нодавлат муассасаларни қуриш, 160 мингдан кўпроқ кадрлар малакасини ошириш мақсад қилинган.
Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, 7 мингдан зиёд янги боғча қуриш орқали мактабгача таълимдаги қамровни 80 фоизга етказиш, мактабларни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш, 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш, қолаверса, олий таълим қамровини 50 фоизга, хусусий олийгоҳлар сонини эса 50 тага етказиш, 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналарини барпо этиш режалари маълум қилинди.
Ўзбекистон ҳукумати ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида мактабгача таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш учун 10,9 млн АҚШ доллар эквивалентидаги кредит битими имзоланди.
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш регламенти янгиланди. «Аёллар дафтари» га киритилган ёлғиз оналар фарзандларига имтиёзли навбатга эга бўлиш ҳуқуқи белгиланди.
Болалар таълим ташкилотларини очиш жараёни 14 сентябрдан бошланади. Биринчи навбатда катта ва тайёрлов гуруҳлари, октябрда — ўрта, ноябрда — кичик гуруҳлар очилади.
Ҳисоб палатаси 2,5 йил давомида мактабгача таълим тизимида 48,3 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганини аниқлади. Уларнинг 7,2 млрд сўм қуйи бўғинларда мансабдорлар томонидан талон-торож қилинган. Болалар учун 2,2 млрд сўмга яроқсиз «сарёғ», 10,1 млрд сўмга шубҳали гўшт сотиб олинган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг