«имтиёзлар» тегли мақолалар


Молия вазирлиги рақобат ва бизнес қарорларига таъсир қилувчи имтиёзларни бекор қилишни таклиф қилмоқда
25 январ 2022, 11:42

Молия вазирлиги рақобат ва бизнес қарорларига таъсир қилувчи имтиёзларни бекор қилишни таклиф қилмоқда

Халқаро молия институтларининг кредитлари ҳисобига товарлар олиб киришда назарда тутилган солиқ имтиёзлари бекор қилиниши мумкин. Молия вазири ўринбосари Дилшод Султоновнинг фикрича, улар Ўзбекистонда бизнес қарорларини қабул қилиш ва рақобат муҳитига таъсир қилади.

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади
24 январ 2022, 16:33

2026 йилгача дори ишлаб чиқариш ҳажми 3 баробарга оширилади

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўйича президент фармонига кўра, 2026 йилгача дори воситаларини ишлаб чиқаришни 3 баробарга ошириш вазифаси белгиланди. Шунингдек, маҳаллий маҳсулотлар ички бозорнинг 80 фоизини эгаллаши кўзда тутилмоқда. Фармацевтика соҳасида режалаштирилган муҳим ўзгаришлар ҳақида.

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида
20 январ 2022, 15:25

«Бу — ўлимнинг бошланиши». Маҳаллий ишлаб чиқарувчи — гўшт импортига ҚҚС ва божнинг бекор қилиниши ҳақида

Ҳукумат бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт импорти ва сотувида ҚҚСнинг нол ставкасини 30 апрелгача узайтиришни режалаштирмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар Jizzax Organic ва Promeat чорвачилик ва гўшт етиштириш соҳасида аҳволнинг қандай кечаётгани, ҚҚСдан озод қилиш қандай оқибатлар ва хавф-хатарларга олиб келиши, гўшт нархи ошишининг олдини олиш учун қандай муқобил ечим таклиф қилишлари ҳақида сўзлади.

Тeхникумларни муваффақиятли тамомлаганлар ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин
12 январ 2022, 15:31

Тeхникумларни муваффақиятли тамомлаганлар ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин

2021/2022 ўқув йилидан техникумларни «аъло» ва «яхши» баҳоларга тугатганлар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларисиз ОТМларнинг 2-босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин. Ушбу тартиб битирувчи техникумни тамомлаган йилдан бошлаб икки йилгача амал қилади.

Tashkent Central Park лойиҳаси учун индивидуал имтиёзлар 2022 йил охиригача узайтирилди
30 декабр 2021, 20:32 1

Tashkent Central Park лойиҳаси учун индивидуал имтиёзлар 2022 йил охиригача узайтирилди

Ҳукумат меҳмонхона ва иккита бизнес марказни ўз ичига олган Tashkent Central Park (Trilliant) мажмуасининг инвестор ва пудратчилари учун индивидуал имтиёзлар муддатини яна бир йилга узайтирди. Улар 2022 йил охиригача барча турдаги солиқлар, мажбурий тўловлар ва божхона божларидан озод қилинди. Аввалроқ Антимонополия қўмитаси бунга қарши чиққанди.

Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган
1 ноябр 2021, 10:41

Ўтган 3 йилда 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёз асосида ОТМларга ўқишга кирган

2018−2020 йилларда жами 4 001 нафар ёшлар спортдаги ютуқлари учун имтиёздан фойдаланиб, ОТМларга ўқишга кирган. Бош прокуратура ўрганишларига кўра, имтиёздан фойдаланувчилар сонини сунъий ошириш мақсадида айрим спорт мусобақаларининг сони орттирилган. Туризм ва спорт вазирлиги бунда асосий айбдор мусобақа бош ҳакамлари эканлигини таъкидлаб, улар спорт федерациялари томонидан белгиланишини қайд этди.

Юк машиналари импортига имтиёзлар жорий қилинмоқда
20 август 2021, 16:29 1

Юк машиналари импортига имтиёзлар жорий қилинмоқда

2025 йилга қадар Ўзбекистонга айрим турдаги юк машиналарини олиб кирганда божхона божи, утилизация ва автотранспорт йиғимларининг ноль ставкалари қўлланилади.

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)
7 июн 2021, 20:53

676 турдаги технологик ускуналар импорти бож ва ҚҚСдан озод қилинди (рўйхат)

Ҳукумат Ўзбекистонга импорт қилишда божхона тўловлари ва ҚҚСдан озод қилинган 676 турдаги технологик ускуналар рўйхатини тасдиқлади. Улар орасида ядро реакторлари, қандолатчилик саноати, какао кукуни ёки шоколад ишлаб чиқариш учун ускуналар, йўловчи самолётлари, тиббий асбоб-ускуналарнинг айрим турлари ва бошқалар бор.

Пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиниши мумкин
18 январ 2021, 21:18

Пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиниши мумкин

Президент фармони билан пандемия даврида тадбиркорларга берилган айрим имтиёзлар 2021 йил охиригача сақлаб қолиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, 20 мингта тадбиркорнинг 400 млрд сўм солиғи тўлови кечиктирилади. Лойиҳа муҳокамаси 27 январга қадар давом этади.

19 та товарларга божхона божи бўйича имтиёзлар узайтирилди
31 декабр 2020, 19:33

19 та товарларга божхона божи бўйича имтиёзлар узайтирилди

Гўшт, балиқ, сут, тухум, ёғ ва бошқа товарларни мамлакатга импорт қилишда божхона божининг ноль ставкалари 2021 йил охиригача узайтирилди.

Айрим божхона имтиёзлари бекор бўлиши натижасида 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар ундирилди
23 ноябр 2020, 18:19

Айрим божхона имтиёзлари бекор бўлиши натижасида 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар ундирилди

Айрим божхона имтиёзларининг бекор бўлиши натижасида давлат бюджетига 3 трлн сўмга яқин қўшимча маблағлар келиб тушди. Ушбу маблағларнинг қарийб ярми автотранспорт ишлаб чиқарувчиларга тегишли имтиёзларнинг бекор бўлиши натижасида ундирилган. Шунингдек, сўнгги икки-уч йилда божхона соҳасида фаолият юритган 10 дан ортиқ уюшган жиноий гуруҳлар фош этилгани маълум қилинди.

АҚШ Ўзбекистон учун савдо имтиёзларини сақлаб қолди
3 ноябр 2020, 12:52

АҚШ Ўзбекистон учун савдо имтиёзларини сақлаб қолди

АҚШ Савдо ваколатхонаси Ўзбекистондаги ишчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича текширувларни якунлади ва мамлакатнинг АҚШга умумий имтиёзлар тизими бўйича божсиз маҳсулот жўнатиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Президент қарори: ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади
14 октябр 2020, 13:29

Президент қарори: ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

Нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади.

Қорақалпоғистондаги корхоналар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади
2 октябр 2020, 19:23

Қорақалпоғистондаги корхоналар солиқ ва божхона имтиёзларига эга бўлади

Қорақалпоғистондаги 16 та туманнинг ҳар бирида 2 тадан фаолият тури ўзига хос «ўсиш нуқта"си этиб белгиланди. Ушбу фаолият турлари билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари уч йил муддатга бир қатор солиқларни тўлашдан озод этилди.

Қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилиш таклиф этилди
2 июл 2020, 13:18

Қатор корхоналарга эксклюзив имтиёзлар бериш ҳуқуқини бекор қилиш таклиф этилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси айрим корхоналардан, шу қаторда «Ўзметкомбинат» ва «Ўзавторсветмет"лардан эксклюзив ҳуқуқлари ва преференцияларидан маҳрум қилишни таклиф этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг