«зўравонлик» тегли мақолалар


Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин
24 март 2021, 00:54

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин

Зўрлик ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази ташкил этилиши мумкин. Бу борада президентнинг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат билан тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, ўз жонига суиқасд қилган ва шунга мойиллиги бор шахсларга кўмаклашиш тизимини қайта ташкил этиш мақсад қилинган.

2020 йилда деярли 15 минг нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган
26 январ 2021, 13:30

2020 йилда деярли 15 минг нафар хотин-қизга ҳимоя ордери берилган

2020 йилда тазйиқ ва зўравонликка учраган 14 минг 774 хотин-қизга ҳимоя ордери берилган. Ҳимоя ордерлари кўпроқ Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Қашқадарё, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

Қашқадарёда эркакни шафқатсизларча калтаклаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
21 январ 2021, 16:34

Қашқадарёда эркакни шафқатсизларча калтаклаган фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилоятида бир эркак 3−4 нафар фуқаролар томонидан ваҳшийларча қийноққа солинди. Эрканинг қўл-оёғи боғлиқ ҳолда, бадани пичоқ ва иссиқ капкир билан куйдирилиб, арқон билан бўғилгани айтилмоқда.

Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда
19 январ 2021, 18:43

Андижонда ота ўз қизини 9-синфлигидан буён зўрлаб келганлиги айтилмоқда

Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро Ё.Р. 9-синфлигидан буён отаси томонидан зўрлаб келинганлигини таъкидламоқда. Унинг айтишича, воқеадан хабардор қўшнилар, қариндошлар, ички ишлар органлари ходимлари ва маҳалла мутасаддилари бу ҳолатга бефарқ бўлган. Ҳодиса юзасидан прокуратура текшируви бошланди.

Сўнгги 11 ойда оилавий зўравонликка учраган 10 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилди
24 декабр 2020, 18:05

Сўнгги 11 ойда оилавий зўравонликка учраган 10 мингга яқин хотин-қизга ҳимоя ордери берилди

Танзила Норбоеванинг маълум қилишича, 2020 йилнинг декабрь ойига қадар реабилитация марказлари томонидан 5 876 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлга ёрдам кўрсатилган ва 11 138 нафар хотин-қизга ички ишлар органлари томонидан ҳимоя ордери берилган.

Ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
21 декабр 2020, 12:52

Ўгай қизига зўравонлик қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ширин шаҳрида 15 ёшли вояга етмаган қиз мунтазам равишда ўгай онаси томонидан калтакланиб, руҳий босим остида бўлганлиги ҳақида видеомурожаат орқали маълум қилган. Ҳозирда шаҳар ИИБ томонидан аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Интернат-мактаб тарбияланувчиси калтакланганлиги юзасидан жиноят иши очилди
13 декабр 2020, 13:59

Интернат-мактаб тарбияланувчиси калтакланганлиги юзасидан жиноят иши очилди

Вояга етмаган мактаб-интернати тарбияланувчисига тан жароҳатлари етказган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бола ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ҳолатни назорат остига олинганлигини ва зўравонлар жазоланишини таъкидлади.

Реабилитация марказларига деярли 170 нафар эркак мурожаат қилган
5 ноябр 2020, 13:56

Реабилитация марказларига деярли 170 нафар эркак мурожаат қилган

Ўзбекистонда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига нафақат аёллар, балки эркаклар ва болалар ҳам мурожаат қилишади. Январь-сентябрь ойлари давомида ушбу марказлар томонидан жисмоний зўравонликка учраган 18 нафар бола ва 168 нафар эркаклар мурожаати қабул қилинган.

Хотинига нажосат едирган эркак ўз қилмишини оқлашга уринди
12 октябр 2020, 13:25

Хотинига нажосат едирган эркак ўз қилмишини оқлашга уринди

Хотинини калтаклаб, унга боласининг нажосатини едирган эркак ўз қилмиши сабабларини сўзлаб берди.

Тошкентда зўравон эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едирди
8 октябр 2020, 20:14

Тошкентда зўравон эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едирди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида 46 ёшли эр хотинига боласининг нажосатини мажбурлаб едиргани акс этган видео тарқалди. Тошкент ИИББ эркакнинг қўлга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Эри томонидан таҳқирланган самарқандлик аёлга вилоят ҳокимлиги икки хонали уй ажратади
10 сентябрь 2020, 23:27

Эри томонидан таҳқирланган самарқандлик аёлга вилоят ҳокимлиги икки хонали уй ажратади

Эри томонидан аёвсиз калтакланиб, «памперс» едирилган самарқандлик аёлга вилоят ҳокимлиги томонидан икки хонали уй ажратилади. Шунингдек, аёл саломатлигини тиклаб олганидан сўнг ишга жойлаштирилади.

Эри томонидан калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олинди
8 сентябрь 2020, 23:31

Эри томонидан калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олинди

Самарқандда эри томонидан ваҳшийларча калтакланиб, «памперс» едирилган аёл билан боғлиқ ҳолат Сенат назоратига олингани хабар қилинди. Жабрланувчи эса зўравонга нисбатан Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) ва 110- моддалари (қийнаш) бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилишини сўрамоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича аниқ статистика юритилади
3 сентябрь 2020, 19:01

Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масалалари бўйича аниқ статистика юритилади

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида гендер статистик маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш бўйча электрон журнал ишлаб чиқилди. Бундай маълумотларни йиғиш Ўзбекистонда биринчи марта амалга оширилмоқда.

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди
12 июл 2020, 17:13

Жарқўрғонда судьялар халқ олдида обрўсизлантирилди, суд ходими эса дўппосланди

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани ҳокими ва бошқалар судьяларни халқ олдида обрўсизлантирди. Суд ходими эса дўппосланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига қамаб қўйган. Ҳозирда Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг