«блогер» тегли мақолалар


Тошкент ҳокими ўринбосари инста-блогерни судга берди
15 ноябр 2022, 21:52

Тошкент ҳокими ўринбосари инста-блогерни судга берди

Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова инста-блогер Севинч Саъдуллаевани судга берди. Суд вақтида блогер ўз қилмишларини бошқа такрорламаслик ҳамда барча видео ва фотосуратларни ўчириб ташлашга ваъда бериб, енгилроқ жазо тайинланишини сўраган, бироқ 5 суткага қамалган.

Тошкентда одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган блогерлар 15 суткага қамалди
30 сентябрь 2022, 11:19 1

Тошкентда одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган блогерлар 15 суткага қамалди

Тошкентда икки нафар блогер 15 суткага қамалди. Улар одамларни калтаклаб, шилқимлик қилган ва жамоат тартибини бузувчи видеоларни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаб борган. Блогерлардан бири аввал ҳам 15 сутка қамоқ жазосини ўтаб чиққанди.

Бухоро аэропортида қўлга олинган россиялик блогер озод этилди
7 феврал 2022, 12:36

Бухоро аэропортида қўлга олинган россиялик блогер озод этилди

Ўзбекистондан Новосибирскка учиб кетаётганида багажида дрон аниқлангани учун қўлга олинган россиялик тревел-блогер Максим Лимар уй қамоғидан озод этилди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, у айни вақтда ватанга қайтиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда.

Эркинжон Турдимов танқидий материал ёзадиган журналист ва блогерларни мукофотлашни таклиф этди
3 феврал 2022, 10:43

Эркинжон Турдимов танқидий материал ёзадиган журналист ва блогерларни мукофотлашни таклиф этди

Самарқанд вилояти ҳокими танқидий материал ёзувчи журналист ва блогерларни моддий рағбатлантиришини маълум қилди. «Негатив» материал учун рағбатлантириш ишлари 15 февралдан бошланиб, ҳар ҳафта амалга оширилиши айтилди. Маблағлар ишида камчиликка йўл қўйган давлат хизматчилари ойлигидан тушган жарималар ҳисобига тўланади.

Аввалроқ заҳарлангани айтилган қўқонлик блогер Иқбол Комилжонов вафот этди
15 сентябрь 2021, 22:17

Аввалроқ заҳарлангани айтилган қўқонлик блогер Иқбол Комилжонов вафот этди

Facebook’даги «Қўқонжоним» гуруҳи маъмурларидан бири, блогер Иқбол Комилжонов вафот этди. Аввалроқ унинг заҳарлангани ва оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилоят КТТМ бош шифокори бу каби хабарларни асоссиз деб атаб, беморда заҳарланиш аломатлари бўлмаганини таъкидлади.

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди
1 март 2021, 13:03

Блогер Отабек Сатторийга қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланди

Сурхондарё вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси блогер Отабек Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатларини якунлади. Блогерга аввалги айбловга товламачилик, туҳмат ва ҳақорат қилиш бўйича моддалар билан ҳам

Сурхондарёда блогер ҳибсга олинди. Адвокат иш уйдирилган деб ҳисобламоқда
8 феврал 2021, 21:34 3

Сурхондарёда блогер ҳибсга олинди. Адвокат иш уйдирилган деб ҳисобламоқда

Сурхондарё раҳбариятини танқид қилувчи блогер Отабек Сатторий товламачилик йўли билан телефонни қўлга киритганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари жиноий иш қўзғатди. Блогернинг адвокати иш уйдирилган деб ҳисобламоқда. Вазиятга депутат Расул Кушербаев ва Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси эътибор қаратди.

Андижонда суд биноси олдида очлик эълон қилган блогер аёл бўйича муносабат билдирилди
19 январ 2021, 19:02

Андижонда суд биноси олдида очлик эълон қилган блогер аёл бўйича муносабат билдирилди

Андижонда блогер аёл ҚК собиқ раҳбарларига оид жиноий ишни тажрибасиз судья кўраётгани, унга киритилган илтимоснома ва аризалар рад этилгани учун судланувчилар ва ўзи очлик эълон қилишини айтди. «Ўзбекистонда ҳақиқатга эришиш учун оч қолиб, ўладиган бўлсам, шунга ҳам розиман», — деди у. Судьялар олий кенгаши унинг қарорини вазиятга сиёсий тус бериб, босим ўтказишга уриниш деб баҳолади.

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди
4 сентябрь 2020, 13:01

Сўхдаги тартибсизликларда айбланаётган олти кишининг исми маълум бўлди

«Газета.uz» Сўх туманидаги тартибсизликларда иштирок этганликда айбланаётган олти кишининг исмини аниқлади. Улардан икки нафарининг оиласи билан суҳбатлашдик. Қариндошлари қўлга олинганларнинг можарода иштирок этмаганини таъкидлашмоқда.

Блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров озод қилинди
2 сентябрь 2020, 23:55

Блогер Ҳайдаржон Бобоҳайдаров озод қилинди

Бош прокуратура Сўх туманидаги тартибсизликлар тўғрисидаги иш бўйича гумонланувчи сифатида қамоққа олинган Ҳайдаржон Бобоҳайдаровнинг (блогер Дадахон Ҳайдаров) озод қилингани ҳақида хабар берди. У билан яна бир гумонланувчи — Дилмурод Маҳбубов ҳам озод қилинган.

«Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси
29 август 2020, 20:56 1

«Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси

Июнь ойида бўлиб ўтган бош вазир билан учрашувда ҳокимни ўзгартиришни сўраган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олинган. Отасининг сўзларига кўра, уни бошига қоп кийгизган ҳолда вертолётда олиб кетишган. Яқинлари 22 августдан буён унинг қаерда эканлигидан бехабар. «Газета.uz» манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 80−90 одам олиб борилган.

Адлия вазири маслаҳатчиси коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди
11 июл 2020, 16:26

Адлия вазири маслаҳатчиси коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди

Адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер Шаҳноза Соатова ўзини ва оила аъзоларини коронавирус юқтирган бўлиши мумкинлигини маълум қилди. У ярим кун СЭС эшиги олдида туриб, тест топширолмай қайтганини, тест бўлмаганлиги учун тез ёрдам ва поликлиника уни коронавирусга чалинганлигини тан олмаётганлигини айтган. Блогер соғлиқни сақлаш вазирлигидан ўзини ўзи даволаш бўйича йўриқномаларни чиқариб, тарқатишни талаб қилган.

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди
1 июл 2020, 17:48

Хушнудбек Худойбердиев ЎзА бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистондаги таниқли блогер ва Масс-медиа фонди директори Хушнудбек Худойбердиев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Таъкидлашича, Х.Худойбердиев Масс-медиа фондининг директори лавозимини тарк этади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг