Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар махсус хизматлари ўтган йили террористик ташкилотларнинг 50 дан ортиқ бошланғич гуруҳлари фаолиятига чек қўйиб, халқаро қидирувдан бўлган 150 дан ортиқ террористни қўлга олди.

Бу ҳақда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг (МАТТ) Тошкентда бўлиб ўтаётган олтинчи халқаро конференциясида МАТТ ижро қўмитаси директори Евгений Сисоев маълум қилди.

ШҲТ МАТТ раҳбари йил давомида террористик ва диний-экстремистик интернет ҳамжамиятларнинг 360 дан ортиқ иштирокчилари фаолиятига чек қўqилди. Террористик ва экстремистик контентга эга ведсайтлар администратор ва модераторларига нисбатан 122 та жиноий иш қўзғатилди.

«Интернет тармоқларидан террористик ва экстремистик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш доирасида 500 мингдан ортиқ материаллар сақланаётган 80 минг интернет-ресурсларга киришга чеклов қўйилди», — дея қўшимча қилди Евгений Сисоев.