Бахтиёр Умаров Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда «Газета.uz"нинг Ўзбекистон ҳукуматидаги ахборот манбаси хабар қилди.

Бахтиёр Умаров мазкур лавозимга май ойи охирида тайинланган эди. Аввал эса инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари, унгача — «Ўзмедэкспорт» бош директори бўлган.

Бахтиёр Умаров Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган, Давлат солиқ қўмитаси ва тижорий корхоналарда фаолият олиб борган.