Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Питтсбургдаги синагогада содир этилган отишма оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Шанба куни эрталаб Американинг Пенсильвания штати Питтсбург шаҳрида жойлашган синагогада (яхудийлар ибодатхонаси - таҳр.) отишма содир бўлди. РИА Новостининг хабар қилишича, ҳодиса оқибатида саккиздан ўн бир нафаргача киши ҳалок бўлган, энг камида олти киши, жумладан тўрт полиция вакили жароҳатланган.

ОАВ ўз манбаларига таяниб, отишмани 48 ёшли АҚШ фуқароси Роберт Бауэрс содир этганини хабар қилди.