Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни 29 октябрь — Жумҳурият байрами муносабати билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

1923 йилнинг шу кунида Туркия конституциясига ўзгартириш киритилган ва давлат республикага айлантирилган. Шу билан Усмонлилар империяси тугатилган.