Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Жазоир президенти Абдулазиз Бутефликани 1 ноябрь — Инқилоб куни билан табриклади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Африкадаги энг йирик мамлакат ҳисобланувчи Жазоир 1 ноябрни давлат байрами — Инқилоб куни сифатида нишонлайди. 1954 йилнинг худди шу санасида мамлакатда бошланган инқилоб 1962 йилнинг 18 мартигача давом этиб, Жазоирнинг Франциядан мустақил бўлиб ажралиб чиқиши билан якунланди. Миллиондан ортиқ жазоирликлар мустақиллик учун курашда ҳалок бўлди.

Ўзбекистон ва Жазоир ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йилнинг 30 июнида ўрнатилган.