Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори Дилором Тошмуҳаммедова Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимияти матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Сайлов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгаши депутатларининг қўшма мажлисида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

Дилором Тошмуҳаммедова Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери бўлган. Тошкент Давлат тиббиёт институти (1984) ва Давлат ва жамият қурилиши академиясини тугатган (2003).