2009−2012 йилларда Ўзбекистонда Янги Зеландия элчиси сифатида аккредитация қилинган Иэн Александр Хилл ушбу миссияга яна бир киришди.
Давергеодезкадастрқўм раиси ҳар шанба куни телекўприк орқали фуқаролар билан мулоқот ўтказади.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» ва «Ўзагроэкспорт» компаниялари раҳбарлари ўз лавозимига нолойиқлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент мамлакатни ривожлантириш йўлидаги турли тўсиқларни дадиллик билан кўтариб чиққанларни ҳақиқий журналист деб ҳисоблашини маълум қилди.
Тошкентда Венгрия элчихонасининг расмий очилиши ҳамда элчихона биносида Венгрия ва Европа Иттифоқи байроқлари кўтарилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Абдулазиз Камилов Венгриянинг ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашди.
ТИВ раҳбари Нидерландиянинг янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Регина Вероника Мария Жонс-Босни қабул қилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар руҳий касалликлар клиник шифохонаси ва Мирзо Улуғбек туманидаги «Мурувват» уйига бориб кўрди.
Оқтўбага ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадини Ўзбекистонга етказиш учун махсус самолёт юборилди. Мамлакат раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Ташқи ишлар вазири Тошкентдаги миссиясини якунлаётган Покистон элчиси Риаз Ҳуссайн Бухарини қабул қилди.
Марғилондан Қўқонга поезд қатнови йўлга қўйилди. Ўзбекистон Президенти унинг илк йўловчиларидан бири бўлди.
Шавкат Мирзиёев Марғилонда Эркин Воҳидов боғи, туризмни ривожлантириш дастури ва янги лойиҳалар билан танишди.
2016 йилда ШҲТ давлатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари 100 мингдан зиёд террористик интернет-ресурсларга тўсиқ қўйди.
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти бўйлаб сафарини бошлади.
Отабек Исроилов Бекобод туман, Зафар Файзуллаев эса Бекобод шаҳар ҳокими бўлди.
Шавкат Мирзиёев Португалия Президентига ушбу мамлакатдаги ўрмон ёнғинлари натижасида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Эдриан Макдэйд Ирландиянинг қароргоҳи Москвада жойлашган Ўзбекистондаги элчиси бўлди.
Равшан Машарипов Сирдарё вилоят прокурори этиб тайинланди.
Пекиндаги ШҲТ бош қароргоҳи ва Тошкентдаги ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси биноси олдида Ҳиндистон ва Покистон давлат байроқлари кўтарилди.
Рустам Аминов Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг