Ўзбeкистон Ер рeсурслари, гeодeзия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси Абдушукур Абдуллаев шанба кунлари фуқаролар билан видеомулоқот ўрнатади.

Давергеодезкадастрқўм матбуот хизматининг хабар қилишича, биринчи телекўприк 1 июль куни синов тартибида ўтказилади. Телекўприк 10:00 дан 12:00 га қадар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари орқали амалга оширилади.

Телекўприклар натижалари тўғрисидаги маълумотлар қўмита сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

Давергеодезкадастрқўмга раиснинг виртуал қабулхонаси орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. Мурожаат, шикоят, савол ва таклифлар ёзма ва видеомурожаат кўринишида Facebook орқали ёки куту тун ишловчи колл-марказ (1097) орқали ҳам қабул қилинади.