Рустам Аминов Ўзбекистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати Ўзбекистон Президентининг 12 июндаги қарорига таяниб хабар қилди.

Бунгача — 2014 йил ноябридан — Рустам Аминов Давлат рақобат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Рустам Аминов (1978 йилда туғилган) Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини Халқаро иқтисодий муносабатлар мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2004 йилдан 2013 йилгача Давлат мулк қўмитаси тизимида ишлаган.