16 июнь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ирландия Республикасининг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Эдриан Макдейдни қабул қилди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилди ва уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Ирландия муносабатларини сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада кенгайтириш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки давлатнинг парламентлари, ишбилармон доиралари, таълим муассасалари, фан маданият ва санъат арбоблари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди.