Отабек Исроилов Тошкент вилоятининг Бекобод туман ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти «Газета.uz"га хабар қилди.

У аввалроқ Самарқанд вилоят ҳокими в. б. этиб тайинланган Туробжон Жўраев ўрнини эгаллади.

Отабек Исроилов 2016 йилдан Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Бекобод шаҳрига 2014—2017 йилларда Ўртачирчиқ туманидаги «Тўйтепа Зафар мевалари» фермер хўжалигини бошқарган Зафар Файзуллаев ҳоким бўлди.У 2001—2011 йилларда Янгийўл туман ҳокими лавозимида фаолият кўрсатган.